Qutb tuni
Қутб туни — Ернинг Шимолий қутб доирасидан шимолроқда ва Жанубий қутб доирасидан жануброқда бўлган тун. Бир суткадан ортиқдавом этади. Кузги тенг кунлик (21 ёки 22 сентабр)да Қуёшнинг оғиши 0 га тенг бўлганда Ернинг шимолий қутб доирасида Қуёш чиқмайди ва Қутб туни бошланиб, баҳорги тенг кунлик (21 ёки 22 март) гача давом этади. Шимолий ярим шарда Қуёшнинг оғиши минимал (8=—23°27’), яъни Қуёшнинг қишки туриши (21 ёки 22 декабр) кунларида Қутб туни узунлиги максимал бўлади. Жанубий қутб доирасида (ф=—66°33’) Қуёш қишки туриш куни ботмайди ва ёзги Қуёш туриш куни (21 ёки 22 июн) чиқмайди. Қутб туни ҳам қутб куни каби оддий гео-метрик кўринишда содир бўлмайди. Қуёш гардиши, рефраксия ва Қуёш огишининг ўзгариб бориши Қутб туни узунлигига таъсир кўрсатади. Умуман Қутб туни қутб кунига нисбатан қисқароқ бўлади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |