Qutlibeka Rahimboyeva
Қутлибека Раҳимбоевна Раҳимбоева (1952-йил, 9-феврал[1]; Тошовуз, Туркманистон ССР) — шоира, таржимон ва журналист. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими[2].
| Қутлибека Раҳимбоева | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1952-йил 9-феврал |
| Фуқаролиги |
|
| Шоҳ асари |
Юрагимда кўрганларим“ (1980) „Узун кундузлар“ (1981) "Уйғониш фасли (1989) „Озодлик“ (1991) |
| Мукофотлари |
|
Таржимайи ҳоли
Қутлибека Раҳимбоева 1952-йил 9-февралда Туркманистон ССРнинг Тошовуз вилоятида туғилган. 1974-йил Фарғона давлат педагогика институтини тугатган[3]. Дастлабки меҳнат фаолиятини 1973-йили Фарғона вилоятининг Қува туманида жойлашган 29-сонли мактабда ўқитувчи сифатида бошлаган. 1974—1978-йиллар Тошовуз шаҳридаги 14-сонли мактабда ўқитувчи, 1978—1979-йиллар ЎзР ФА Тил ва адабиёт институтида лаборант, 1979—1983-йиллар Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида кичик, сўнгра катта муҳаррир, 1983-йилдан буён „Саодат“ журналининг турли лавозимларида фаолият юритиб келмоқда[4].
Ижодий фаолияти
Қутлибека Раҳимбоева „Юрагимда кўрганларим“ (1980), „Узун кундузлар“ (1981), "Уйғониш фасли (1989), „Озодлик“ (1991), "Кўксимдаги Тангритоғ (1996), „Қора кўзларим“ (2013), „Шам кўтарган аёл“ (2009), „Тўйлар муборак“ (2017)[5], „Муҳаббат, сен чиройлисан“ (2017) каби шеърий ва насрий асарлари муаллифи ҳисобланади. Қутлибека Раҳимбоева ижодида, асосан халқпарварлик мавзуси етакчилик қилади. Шоира халқининг ўтмиши ва бугуни билан фахрланади. Унинг асарларида асосан ватанни севиш, улуғлаш, фахрланиш каби туйғулар акс этган[6][7].
Қутлибека Раҳимбоеванинг республика газета-журналларида „Султон суягини хор этмас“, Ҳамма биладиган сир", „Тил учидаги сўз“ каби мунозарага чорловчи публицистик мақолалари нашр этилган. Унинг „Қишнинг охирлари“ достонида „ўзбеклар иши“ фожиалари тўлиқ акс эттирилган. У „Тоҳирнинг Зуҳроси“ номли асар ҳам ёзган. Қутлибека Раҳимбоева Марина Светаева, Леся Украинка каби шоираларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган[8].
Мукофотлари
Қутлибека Раҳимбоева фаолияти Ўзбекистон Республикаси томонидан юқори баҳоланган. У 1994-йил „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими“, 1999-йил „Шуҳрат“ медали билан мукофотланган[9][10].
Манбалар
- ↑ „О'збек адиби Қутлибека Раҳимбоева таваллуд топган кун“. 2023-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-апрел.
- ↑ „Қутлибека Раҳимбоева“. 2023-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-апрел.
- ↑ ҚУТЛИБЕКА РАҲИМБОЕВА (1952)
- ↑ „Менинг Қутлибека опам...“. 2023-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-апрел.
- ↑ „Тўйлар муборак!“. 2023-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-апрел.
- ↑ Жовлиев И, Яхшибоева У, Арзикулова Д, Ҳасанова Л. Оъзбекистон аёллари. Тошкент: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси, 2019 — 224-бет. ИСБН 978-9943-07-694-5.
- ↑ „Қутлибека Раҳимбоева (1952)“. 2023-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-апрел.
- ↑ „Қутлибека Раҳимбоева (1952)“. 2021-йил 28-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-сентябр.
- ↑ „Қутлибека Раҳимбоева (1952)“. 2023-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-апрел.
- ↑ „Қутлибека Раҳимбоеванинг кўнгил қатидаги гаплари...“. 2023-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-апрел.