Қувват — ишнинг шу иш бажарилган вақтга нисбати билан аниқланадиган физик катталик. Агар иш бир текис бажарилса, И=А/г формула билан аниқланади; бу ерда А—/ вақтда бажарилган иш. Умумий ҳолда И=йА/(И; бунда а"А — жуда кичик Ш вақт ичида бажа-рилган иш. Қувват ватт (Вт) ларда ифодаланади. Қувватнинг тизимдан ташқари от кучи (о.к.) [[деб аталадиган бирлиги ҳам мавжуд (1 о.к.=735,499 Вт).

Электр токи муайян вақт орали-ғида бажарган иш электр токи Қувват и [[деб аталади. Ўзгармас ток занжирида Қувват кучланиш билан ток кучи кўпайтмасига тенг. Ўзгарувчан ток кучланиши ва ток кучи оний қийматлари кўпайтмаси оний Қувват шу ўтган вақтдаги ўртача Қувват фаол Қувват, ток ва кучланишнинг амалдаги қийматлари кўпайтмаси тўлиқ Қувват синусоидал ток учун тўлиқ Қувватнинг ток кучи ва кучланиш орасидаги фазалар силжиши бурчаги синусига кўпайтмаси реак-тив қувват деб аталади.

Муайян юза орқали вақт бирлигида товуш тўлқинлари олиб ўтадиган энергия товуш Қувват бу Қувватнинг юза бирлигига келтирилган ўртача қиймати товуш интенсивлиги дейилади (қаранг Товуш).

Н=А/т, Н=қувват, А=бажарилган иш, т=шу ишни бажариш учун кетган вақт Н=У*И, Н=қувват, У=о'тказгич учларидаги кучланиш, И=о'тказгичдан о'таётган то'к кучи [Н]=Ж/с=w

[Н]=В*А=w