Қуймуч — одамда ёнбош суягининг Қ. косаларини ҳосил қилишда қатнашадиган қисми; танаси ва ундан пастга давом этган юқори бутоғи бор. Ана шу бутоқ бурчак шаклида пастки бутоққа ўтади; Қ. суяги иккала бутоғининг ўзаро бирлашган жойи кенгайиб йўғонлашган Қ. дўмбоғини ҳосил қилади. Қ. суяги танасининг орқа томонидаги ўткир учли ўсиқ билан Қ. дўмбоғи орасида Қ.нинг кичкина ўймаси жойлашган. Қ. ҳамда қов суякларининг бутоқлари ўзаро бир-бири билан қўшилиб, каттагина тухум шаклидаги ёпқич тешикни вужудга келтиради.