Манбалар

Қуёш   ☉
Quyosh
Кузатув таснифи
Ердан узоқлиги (ўртача)
149.6×106 км
(ёруғлик учун 8.31 дақиқалик йўл)
Кўринма юлдуз катталиги (В) −26.8м
Мутлақ юлдуз катталиги 4.8м
Спектрга кўра табақаланиши Г2В
Меҳвар таснифи
Сомон Йўли марказидан
узоқлиги (ўртача)
~2.5×1017 км
(26,000-28,000 ёруғлик йили)
Галактик даври 2.25-2.50×108 Ер йили
Тезлик 217 км/с (Галактика марказига нисбатан), 20 км/с (қўшни юлдузларга нисбатан)
Физик тасниф
Ўртача диаметри 1.392×106 км
(109 Ер диаметри)
Периметри 4.373×106 км
(342 Ер диаметри)
Сиқиқлиги 9×10−6
Юзасининг майдони 6.09×1012 км²
(11,900 Ер майдони)
Ҳажми 1.41×1018 км³
(1,300,000 Ер ҳажми)
Массаси 1.988 435(27) × 1030 кг

(332,946 Ер массаси)

Зичлиги 1.408 г/см³
Сиртидаги тортиш кучи 273.95 м с−2

(27.9 г)

Иккинчи космик тезлик 617.54 км/с

(55 Ер ИКТ)

Сиртидаги ҳарорат 5785 К
Протуберанецидаги ҳарорат 5×106 К
Ядросидаги ҳарорат ~13.6×106 К
Ёрқинлик (ЛҚуёш) 3.827×1026 Вт
~9×1027 кд
~3×1027 кд
Ўртача интенсивлик (ИҚуёш) 2.009×107 Вт м−2 ср−1
Айланиши таснифи
Эклиптикага оғиш бурчаги 7.25°
(Ер эклиптикасига нисбатан)
67.23°
(Галактика текислигига нисбатан)
Ректассензия
(Шимолий Қутб учун)
286.13°
(19 соат 4 дақ 30 с)
Деклинация
(Шимолий Қутб учун)
+63.87°
Айланиш даври
(экваторда)
25.3800 Ер суткаси
(25 кун 9 соат 7 дақ 13 с)
Айланиш тезлиги
(экваторда)
7174 км/соат
Фотосфера таснифи
Водород 73.46 %
Гелий 24.85 %
Кислород 0.77 %
Углерод 0.29 %
Темир 0.16 %
Неон 0.12 %
Азот 0.09 %
Кремний 0.07 %
Магний 0.05 %
Олтингугурт 0.04 %

Қуёш — Қуёш тизимининг марказий жисми, қизиган плазма шари. Қуёш Ерга энг яқин Г2 ш — Қуёш тизимининг марказий жисми, қизиган плазма шари. Қуёш Ерга энг яқин Г2 синфига мансуб сариқ митти юлдуз. Массаси 1,990×1030 кг (Ерникидан 332958 марта кўп). Қуёшда Қуёш тизими массасининг 99,866 фоизи жамулжам. Ердан Қуёшгача масофа 1,4710×1011 м дан (январ) 1,5210×1011 м гача (июл) бўлиб, ўртача 1,4960×1011 м ни ташкил этади (астрономик бирлик). Қуёш диаметри 1,392×1011 9 м (Ер экватори диаметридан 109 марта кўп). Ўртача зичлиги 1,41×1011 кг/м3. Қуёш сиртида эркин тушиш тезланиши 273,98 м/с квадрат, параболик тезлик (иккинчи космик тезлик) эса 6,18×105 м/с. Сиртидаги ҳарорат 5770 К. Қуёш системасидаги сайёралар сони 8 та. Астрономик белгиси fi.

Қуёш — қуёш системасининг марказий жисми; Ерга энг яқин жойлашган юлдуз. Унда системанинг 99,866% массаси (Мо=1,99Т033г) жойлашган. Қуёш қизиган плазмали шардан иборат, радиуси Ко=696000 км. У массаси бўиича Ердан 332958, диаметри бўйича 109 марта катта. Ўртача зичлиги 1,41Т03 кг/м³. Ер Қуёш атрофида ўртача 29,5 км/сек тезлик билан чўзиқ бўлмаган эл-липсоид орбита бўйлаб ҳаракатланади. Ернинг Қуёшдан ўртача узоқлиги 149597870 ±1,6 км (астрономик бирлик); перигелийда афелийга қараганда 5 млн. км камроқ. Қуёш сиртидаги тортилиш кучи тезланиши 273,98 м/сек2. Қуёш сиртидаги эффектив температура, унинг тўла нурланиши бўйича 5770 К га тенг. Ерни ўз орбитасида ушлаб турувчи куч 3,6Т021кг. Қуёш ўлчамларига кўра ўртача сариқ юлдуз бўлиб, спектр ёрқинлик Герсшпрунг — Рессел диаграммасининг ўрта қисмидан ўрин олади. Қуёшнинг спектрал синфи С2У.

Қуёш Галактикамиз спирал тармоқларидан бирида, Галактика марказидан 10 кпс (килопарсек) масофада жойлашган (қаранг Парсек). Қуёш Галактика маркази атрофида 200 млн. йил давомида бир марта айланиб чиқади. Яқин юлдузларга нисбатан Қуёш секундига 20 км тезлик билан ҳаракат қилади. Қуёшнинг ёши 5Т09йилсинфига мансуб сариқ митти юлдуз. Массаси 1,990×1030 кг (Ерникидан 332958 марта кўп). Қуёшда Қуёш тизими массасининг 99,866 фоизи жамулжам. Ердан Қуёшгача масофа 1,4710×1011 м дан (январ) 1,5210×1011 м гача (июл) бўлиб, ўртача 1,4960×1011 м ни ташкил этади (астрономик бирлик). Қуёш диаметри 1,392×1011 9 м (Ер экватори диаметридан 109 марта кўп). Ўртача зичлиги 1,41×1011 кг/м3. Қуёш сиртида эркин тушиш тезланиши 273,98 м/с квадрат, параболик тезлик (иккинчи космик тезлик) эса 6,18×105 м/с. Сиртидаги ҳарорат 5770 К. Қуёш системасидаги сайёралар сони 8 та. Астрономик белгиси fi ☉.

Қуёш — қуёш системасининг марказий жисми; Ерга энг яқин жойлашган юлдуз. Унда системанинг 99,866 % массаси (Мо=1,99Т033г) жойлашган. Қуёш қизиган плазмали шардан иборат, радиуси Ко=696000 км. У массаси бўиича Ердан 332958, диаметри бўйича 109 марта катта. Ўртача зичлиги 1,41Т03 кг/м³. Ер Қуёш атрофида ўртача 29,5 км/сек тезлик билан чўзиқ бўлмаган эл-липсоид орбита бўйлаб ҳаракатланади. Ернинг Қуёшдан ўртача узоқлиги 149597870 ±1,6 км (астрономик бирлик); перигелийда афелийга қараганда 5 млн. км камроқ. Қуёш сиртидаги тортилиш кучи тезланиши 273,98 м/сек2. Қуёш сиртидаги эффектив температура, унинг тўла нурланиши бўйича 5770 К га тенг. Ерни ўз орбитасида ушлаб турувчи куч 3,6Т021кг. Қуёш ўлчамларига кўра ўртача сариқ юлдуз бўлиб, спектр ёрқинлик Герсшпрунг — Рессел диаграммасининг ўрта қисмидан ўрин олади. Қуёшнинг спектрал синфи С2У.

Қуёш Галактикамиз спирал тармоқларидан бирида, Галактика марказидан 10 кпс (килопарсек) масофада жойлашган (қаранг Парсек). Қуёш Галактика маркази атрофида 200 млн. йил давомида бир марта айланиб чиқади. Яқин юлдузларга нисбатан Қуёш секундига 20 км тезлик билан ҳаракат қилади. Қуёшнинг ёши 5Т09йил.

Қуёш оптик ва радиотелескоплар ёрдамида текширилади. Космосга учишлар Қуёшнинг Ер атмосфераси ўтказмайдиган қисқа тўлқинли ва корпускуляр нурланишини ҳам текширишга йўл очиб берди.

1611-йилда Г. Галилей телескоп ёрдамида Қуёшни биринчи бор кузатиб, Қуёш доғлари ва ўз ўқи атрофида айланиш даврини аниқлаган. Олмон астрономи Г. Швабе эса 1843-йилда Қуёш ўзгаришининг сони ёки Қуёш фаоллиги даврий ўзгаришини топди, 1814-йилда Й. Фра-унгофер Қуёш спектрида ютилиш чизиқларини, 1859-йилда немис олимлари Кирхгоф билан Бунзен бу чизиқлар Қуёшнинг ташқи қатламларида, унинг атмосферасида пайдо бўлишини кашф этди. Бу Қуёшнинг кимёвий таркибини, физик табиатини текширишда муҳим рол ўйнади. 1913-йилда америкалик астроном Ж. Хейл Қуёш доғлари Қуёш сиртининг совиган қисмлари эканлигини ва фраунгофер чизиқларининг зееманча ажралишидан Қуёш сиртида кучли магнит майдонлари борлигини кашф этди (қаранг Қуёш магнетизми). 1940-йиллар бошида Қуёш радиотўлқинлар манбаи эканлиги аниқчанди. 1942-йилда швед олими Б. Эдлен ва бошқа олимлар Қуёш тожи спектридаги бир неча спектрал чизиқни кўп марта ионланган кимёвий элементларнинг спектрал чизиқлари эканини аниқлади, шу билан Қуёш тожининг юқори температурага эгалигини кашф этди. ХХ асрнинг ярмида магнит гидродинамика ва плазма физикасининг ривожланиши Қуёш физикасининг ривожланишига муҳим туртки бўлди. Космик эранинг бошланишидан сўнг Қуёшнинг ултрабинафша ва рентген нурланиши ракеталар, Ер сунъий йўлдошларига ўрнатилган автоматик орбитал расадхоналар, бортида космонавтлар бўлган космик лаб. лар ёрдамида ўрганилмоқса. Қрим, Пулково ва бошқа расадхоналарида, кўпгина хориж мамлакатлари билан бир қаторда Ўзбекистон Фанлар академияси Астрономия институтида ҳам Қуёшни ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда (қаранг: Астрономия).

Қуёш ўз ўқи атрофида ер сингари мунтазам шарқдан ғарбга томон айланади. Айланиш тезлиги Қуёш экваторида 2 км/сек бўлиб, қутблари томон камайиб боради. Экваторда айланиш даври =25, қутблари яқинида эса =31 суткага тенг. Қуёшнинг тўла нурланиши Қуёш зенитда бўлганда Ер сиртига тушадиган ёритилганлик (100 минг люкс) бўйича аниқланади. Ернинг Қуёшдан ўртача масофасида, атмосферадан ташқаридаги ёритилганлик 127 минг люксни; Қуёшнинг ёруғлик кучи 2,84-1027шамни ташкил қилади. Қуёш нинг тўла нурланиш қуввати 3,83Т026 Вт, ундан Ерга тахминан 2Т017Вт етиб келади.

Қуёш осмонда бурчак диаметри ўртача 1919"26 га тенг диск сингари кўринади. Қуёш сиртининг ўртача равшанлиги (Ер атмосферасидан ташқарида кузатилганда) 1,98Т09нт, Қуёш дискининг марказий қисмлари равшанлиги 2,48Т0CҲ нт га тенг. Қуёш дискида равшанликнинг марказидан четга томон камайиши спектрнинг турли қисмлари (тўлқин узунликлари)да турлича. Қисқа тўлқинларда четга томон хиралашиш узун тўлқинларга қараганда кучли. Қуёш дискининг энг четида равшанлик бир секунд бурчак ичида юз марта камаяди, шунинг учун Қуёш диски чети жуда аниқ кўринади. Равшанликнинг Қуёш диски марказидан четга томон камайиши Қуёш атмосферага эгалигидан далолат беради. Қуёшни текшириш асосан унинг спектрини ўрганишга асосланган.

Қуёш спектри мингдан ортиқ ютилиш чизиклари (Фраунгофер чизиқлари) билан кесилган туташ спектрдан иборат. Қуёш спекрида энергиянинг тақсимланиши 6000°К гача қизиган мутлақ қора жисм спектриникига асосан мос келади.

Фраунгофер чизиқларининг тўлқин узунлиги ва интенсивлиги лаб. нур манбалариники билан таққосланиб, Қуёшда 69 кимёвий элемент борлиги аниқтанган. Қуёш, асосан, водород ва гелийдан таркиб топган. Ҳар бир 1000 водород атомига 100 та гелий, бир неча ўн кислород, углерод, азот ва бошқа элемент атоми тўғри келади. Қуёш спектрида айрим молекулалар (ОН, Н14, СН, СО ва бошқалар)нинг ҳам чизиқлари бор.

Қуёш атмосфераси табиатига кўра, 3 та асосий қатлам, яъни энг пастки қатлам — фотосфера, ўрта қатлам — хромосфера ва ташқи қатлам — қуёш тожидан иборат. Қуёшнинг қарийб барча нурланиш энергияси фотосферадан сочилади. Фотосферанинг модда зичлиги 3-10 ~7г/см³, фотосферада температура ташқи қатламларга ўта бориб камаяди ва унинг ўртача қиймати тахминан 6000 К, фотосфера чегарасида деярли 4200 К бўлади. Босими 2-104дан 102Н/м2гача ўзгариб туради. Фотосфера остида қалинлиги 200 минг км конвектив зона жойлашган. У фотосферага таъсир этиб туради, натижада фотосферанинг равшанлиги нотекис донадор (гранула) тузилишга эга ва у ўзгариб туради. Фотосфера гранулаларининг диаметри 150-1000 км, „яшаш даври“ 5-10 мин. Гранулаларнинг равшанлиги ўртача фондан =10 % га ортиқ. Фотосферада радиал йўналишда квазидаврий тебранишлар ҳаракати топилди. Бу тебранишлар 2-3 минг км ўлчамдаги майдонларда 5 мин. давр билан ва 500 м/сек тезлик амплитудаси билан содир бўлади. Бир неча тебраниш даврларидан сўнг сўниб, яна қайта ҳосил бўлиши мумкин.

Фотосферада доғлар ва машъаллар деб аталувчи Қуёш юзасининг деталлари кузатилади. Қуёш доғлари кучли (5000 э) магнит майдонига эга. Одатда, Қуёш доғлари юлиқ тўрсимон ёруғ майдончалар — машъаллар билан ўралган. Улар Қуёш диски чети яқинида яққол кўринади ва равшанлиги атрофникидан 18 % га ортиқ. Машъалларнинг температураси ҳам атрофникидан бир неча юз градусга ортиқ. Машъаллар устида, хромосферада флоккулалар кузатилади. Қуёш доғлари атрофида хромосфера ва Қуёш тожида протуберанецлар деб аталувчи газ булутлари, сиртмоқсимон газ оқимлари ҳам кузатилади. Қуёш атмосферасининг бу деталлари Қуёш доғлари билан биргаликда Қуёш юзасининг актив соҳаларини ташкил этади.

Қуёш доғларининг ўртача йиллик сони, фаол соҳаларининг сони 11 йиллик давр билан кўпайиб-камайиб туради. Қуёш доғлари Қуёш экваторининг иккала томонидан 5° дан 30° гача гелиографик кенгликларни ўз ичига олган зонада учрайди.

Фотосфера устида хромосфера жойлашган. Қуёш тўла тутилган пайтда хромосферани махсус телескоп орқали кузатилса, у худди Ой дискини ўраб турувчи қизғиш ҳалқага ўхшайди. Бу ҳалқанинг ташқи томони нотекис бўлиб, тишли ғилдиракни эслатади. Хромосферадаги бу аланга „тилча“лари спикулалар деб аталади ва уларнинг диаметри 200-2000 км, баландлиги эса 10000 км. Хромосфера телескопи ёрдамида маълум монохро-матик нурда Қуёш дискида майда (-1000 км) ва йирик (2000-8000 км) ёруғ тугунлардан ташкил топган хромосфера тўри кўзга яққол ташланади. Хромосфера тўри кўзларининг катталиги 30-40 минг км.

Хромосфера спектри бир неча юз эмиссион чизикдардан таркиб топган. Хромосферада модда зичлиги пастдан юқорига томон 1 см³да 1015атомдан 10’ атомгача камайиб боради. Хромосфера билан фотосфера чегарасида температура 4500°К. Хромосфера асосидан бир неча минг км баландликда эса температура ортиб, 15-20 минг К га етади. Атмосфера босими фотосфераникидан млн. марта кам. Монохроматик нурда, одатда, машъаллар устида флоккулалар, водород чизиғи нурида қора толалар кузатилади. Қуёш гардиши яқинида протуберанецлар кўринади. Флоккулалар ва протуберанецларнинг сони Қуёш фаоллиги ўзгариши билан ўзгариб туради. Протуберанецларнинг Қуёшдан ўртача баландлиги 30-50 минг км, узунлиги 200 минг км. Протуберанецлар бир неча ой яшаши мумкин. Протуберанецлар температураси 5000- 10000°К, модда зичлиги хромосферанинг ўртача зичлигига яқин. Протуберанецларнинг шакли ва улардаги ҳаракат хромосфера билан Қуёш тожидаги магнит майдонига боғлиқ.

Қуёш тожининг (оқ нурда) равшанлиги Қуёш гардиши марказиникидан миллион марта кам. Қуёш тожида қалқонсимон ва елпиғичсимон ёғду, тож нурлари ва қутб чёткалари деб аталувчи структура элементларини кузатиш мумкин. Қуёш тожи Қуёш фаоллиги максимум бўлган йилларда симметрик, минимум бўлган йилларда эса экватор бўйлаб чўзиқ шаклда бўлади. Қуёш тожи спектрида кўп марта ионлашган. Ғе, Са, М§, С, О, 8 элементлари атомларининг эмиссион чизиқлари бор. Қуёш тожида барча атомлар ионлашган. Қуёш тожининг ўртача температураси 106 К дан ортиқ ва тож бўйлаб секин ўзгаради. Хромосфера билан Қуёш чегарасидаги температура 105 К; 1 м³ ҳажмга 107 атом тўғри келади. Қуёш тожининг ташқи қатламларидан фазога юқори энергияли зарра (протон, электрон)лар сочилиб туради ва бу оқим қуёш шамоли деб аталади. Фаол соҳалар устидаги тожда радионурланиш, шунингдек, рентген нурланиши ниҳоятда кучли, Қуёшдаги хромосфера чақнашлари водород чизиғи Нс<да яхши кўринади. Спектрал чизиқлар пайдо бўладиган хромосфера сатҳларида температура (1— 2)• 104К, ундан юқорида 107 К гача кўтарилади. Қуёш чақнашларининг юзаси 10’ км гача бўлиши мумкин. Одатда, чақнашлар тез ривожланаётган Қуёш доғлари атрофида рўй беради. Чақнашлар Қуёшнинг ултрабинафша нурланишини кучайтиради, қисқа муддатли кучли радио ва рентген нурланишлари, юқори энергияли (1010эВ) корпускуляр оқимни ҳосил қилади. Айрим чақнашлар юқори энергияли зарра (протон)ларнинг ўта кучли оқими — космик нурларни беради. Бундай чақнашлар космик фазодаги космонавтлар саломатлигига хавф туғдиради. Қуёшда содир бўлиб турадиган бундай жараёнларни қайд қилиш ва ўрганиш мақсадида қуёш хизмати номли кузатиш дастури ишлаб чиқилган. Қуёш сиртида юз берадиган барча ҳодисалар, ўз навбатида, Ер атмосфераси, магнитосфераси ва биосферасида рўй берадиган кўпгина жараёнларга таъсир кўрсатади (қаранг Қуёш — Ер боғлиқлиги, Қуёш радиацияси).

Қуёшни кузатишда катта кўзгули телескоплар ишлатилади. Бу телескоплар оптик қисмларининг кўпи қўзғалмас, Қуёш нурлари битта (гелиостат, сидеростат) ёки иккита (селостат) олам ўқи атрофида айланувчи кўзгу ёрдамида телескопнинг қўзғалмас оптик қисмларига горизонтал (горизонтал қуёш телескопи) ёки вертикал (минорали қуёш телескопи) ҳолда йўналтирилади. Одатда, катта телескоплар кучли спектрографлар билан бирга ишлатилади. Қуёш спектри расмга олинади ёки фотоэлектрик ўлчаш асбоблари ёрдамида қайд қилинади. Ер атмосферасини кузатишда зарарли таъсирларни бартараф қилиш мақсадида Қуёш телескоплари ўрнатилган орбитал расадхоналар ёрдамида Ер сатҳидан 20-25 км баландликка кўтариладиган махсус Қуёш телескоплари қўлланади.

Конвектив зона

Қуёшнинг конвексия зонаси 0,7 қуёш радиусидан (500 000 км) эр юзасига яқин масофада жойлашган. Ушбу қатламда қуёш плазмаси ички қисмнинг иссиқлик энергиясини радиация орқали ташқарига ўтказиш учун етарлича зич ёки иссиқ эмас. Бунинг ўрнига, плазманинг зичлиги конвектив оқимларнинг ривожланишига ва Қуёш энергиясини унинг юзасига қараб ҳаракатланишига имкон берадиган даражада паст бўлади. Тахоклинда иситиладиган материал иссиқликни олади ва кенгаяди, шу билан унинг зичлигини пасайтиради ва унинг кўтарилишига имкон беради. Натижада, массанинг тартибли ҳаракати иссиқликнинг катта қисмини ташқарига, Қуёшнинг юқоридаги фотосферасига олиб борадиган термал ҳужайраларга айланади. Материал диффузияли ва радиациявий равишда фотосфера юзаси остида совигандан сўнг, унинг зичлиги ошади ва у конвексия зонасининг асосига тушади, шунингдек, у ерда яна радиация зонасининг юқори қисмидан иссиқликни олади ва конвектив айланиш давом этади. Фотосферада ҳарорат 5,700 К (5,430 °C; 9,800 °Ф) (350 марта) га, зичлик эса атиги 0,2 г/м3 (тахминан 1/10 000) га тушди. Денгиз сатҳида ҳаво зичлиги ва конвектив зонанинг ички қатламининг 1 миллиондан бир қисми).

Конвексия зонасининг термал устунлари Қуёш юзасида из ҳосил қилиб, унга энг кичик масштабда қуёш грануляцияси ва каттароқ масштабда супергрануляция деб аталадиган донадор кўриниш беради. Қуёш ички қисмининг ушбу ташқи қисмидаги турбулент конвекция Қуёшнинг сиртга яқин ҳажмида „кичик миқёсдаги“ динамо ҳаракатини таъминлайди. Қуёшнинг иссиқлик устунлари Бéнард хужайралари бўлиб, тахминан олти бурчакли призма шаклига эга[1].


Манбалар

  1. ↑ Муллан, Д.Ж „Солар Пҳйсиcс: Фром тҳе Деэп Интериор то тҳе Ҳот Cорона“, . Фром тҳе Сун то тҳе Греат Аттраcтор. Спрингер, 2000 — 22-бет. ИСБН 978-3-540-41064-5 (2021-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган). 

Ҳаволалар