Quyun
Қуюн — атмосферада вужудга келадиган кучли уюрма шамол. Диаметри бир неча 10 м дан бир неча 100 м, баландлиги 800– 1500 м га етади. Ҳаво қатламларида температура беқарор бўлганда, қаттиқ исиган ҳаво юқорига тез кўтарилиши натижасида, кўп ҳолларда момақалдироқли булутларда вужудга келади. Енг ёки хартум шаклида бўлиб, қуруқлик ёки денгиз бўйлаб асосан соат мили ҳаракатига тескари йўналишда спирал кўринишида юқорига ҳаракат қилади. Ер юзасидан чанг-тўзон, сув ва бошқа буюмларни кўтариб кетади. Ус тки қисми воронкасимон бўлиб, булутлар билан туташади. Сеқундига 50– 100 м тезлик билан айланади. Ер юзаси бўйлаб секундига 10–20 м тезликда ҳаракат қилади ва 40–60 км гача давом этади. Қ. АҚШда торнадо деб аталади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |