Ozodlik radiosi
Озодлик радиоси, Озодлик, Озод Европа (инглизча: Радио Фреэ Эуропе/Радио Либертй, РФЕ/РЛ) — бир қанча Шарқий Европа мамлакатлари ҳамда собиқ Совет Иттифоқи республикаларига эшиттиришлар олиб борувчи нотижорий, нодавлат халқаро радиостансия. Озодлик радиоси Шарқий Европа, Ўрта Осиё ва Ўрта Шарқ мамлакатлари ҳақида янгилик ва маълумот бериб боради. Озодлик радиоси 28 тилда, шу жумладан, ўзбек тилида ҳам транслация қилади. Озодлик радиоси Ўзбекистонда тўсилган.
|
| |
| Тури | Нотижорий, нодавлат ташкилот |
|---|---|
| Саноат | Янгиликлар, таҳлилий мақолалар |
| Ишга тушган санаси |
1949 (Радио Озод Европа) 1953 (Озодлик радиоси) 1976 (иккиси бирлашган) |
| Жойлашуви | Прага, Чехия |
| Директори | Жоҳн Гиамбалво ва Ненад Пежиc |
| Вебсайти | www.рферл.орг |
Озодлик радиосига Совуқ Уруш пайтида коммунизмга қарши стансия сифатида Германиянинг Мунҳен шаҳрида асос солинган. 1949-йилдан 1995-йилгача стансиянинг асосий биноси шу ерда бўлган. 1995-йил стансиянинг маркази Чехия пойтахти Прагага кўчирилган.
Ўзбек хизмати
Озодлик радиосининг ўзбек хизмати 1992-йининг 16-март куни Германиянинг Мунҳен шаҳрида ўз фаолиятини бошлаган.[1] Ҳозирги кунда Озодлик радиосининг ўзбек хизмати деректори Алишер Сиддиқдир.
Радио ўзбек матбуотида ёритилмайдиган мавзуларни кенг ёритиб келади. 2021-йилнинг бошида Озодлик радиоси суриштирув ўтказиб, президент Шавкат Мирзиёев учун Оҳангарон тоғлари бир неча миллион долларга ҳашаматли сарой — Президент „дачаси“ қурилганини фош қилди.[2] Суриштирув ЁуТубе тармоғида бир ойдан оз вақт ичида 1 миллион мартадан кўп кўрилди. 2021-йилнинг май ойи ҳолатига кўра, Радионинг Истаграм саҳифасидга 1,3 миллион, ЁуТубе каналига 0,89 миллион одам обуна бўлган.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Озодлик радиоси ўзбек хизмати 60 ёшда“ (2013-йил 12-март). Қаралди: 2013-йил 15-июн.
- ↑ „РФЕ/РЛ’с Узбек Сервиcе Ревеалс Сеcрет Моунтаин Ресорт“ (2021-йил 26-феврал). Қаралди: 2021-йил 4-май.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Озодлик радиоси“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |