Рабитабанк — Озарбайжонда фаолият юритувчи тижорат банки. 1993-йил 30-июн куни ташкил этилган. Банк Озарбайжон Республикасининг марказий банки томонидан берилган лицензия асосида фаолият юритади.[1]

Рабитабанк

Рабитабанк логотипи
Тури Очиқ аксиядорлик жамияти
Тармоғи Банк сектори
Қачон асос солинган 30-июн 1993
Жойлашуви Боку, Фüзули кўчаси 71
Раҳбарият Кузатув кенгаши раиси: Закир Нуриев
Бошқарув раиси: Айдıн Ҳüсейнов
Маҳсулот(лар)и Картмане, Рабита Мобиле, РабитаБот, Рабита Жуниор, Рабита Инвест
Буджети 128 000 000 АЗН (2024)
Даромади 19 182 660 АЗН (2024)
Ишчилар сони 1200 дан ортиқ
Мижозлар сони 400 000 дан ортиқ
Аъзолари Озарбайжон банклар ассоциацияси
Вебсайти рабитабанк.cом

Тарихи

Рабитабанк 1993-йилда Озарбайжон Марказий банкининг 136-сонли лицензияси асосида иш бошлаган. Банк савдо, ишлаб чиқариш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, транспорт, алоқа каби соҳаларда фаолият юритувчи ташкилотлар ҳамда жисмоний шахсларга молиявий хизматлар кўрсатади.

Банк 29 та филиал, 75 та банкомат (АТМ) ва 1 та бўлимдан иборат тармоқ орқали мамлакатнинг 16 ҳудудида — Сумқайит, Қуба, Қусар, Хаçмаз, Лəнкəран, Гəнcə, Şəмкир, Şирван, Şəки, Нахçıван, Şамахı, Кüрдəмир, Аğсу, Масаллı ва Аğcабəди шаҳарларида хизмат кўрсатади.[2]

1994-йилда Рабитабанк Боку банклараро валюта биржасига ва Озарбайжон банклар ассоциациясига а’зо бўлган. Шу йили биринчи филиал — Ясамал филиали иш бошлаган. Банк СWИФТ, Виса Интернатионал ва Эуропа Интернатионал тўлов тизимларига а’зо ҳисобланади.[3]

Рабитабанк Wестерн Унион, Золотая Корона, Cонтаcт каби халқаро пул ўтказмалари тизимларининг ҳам а’зоси. 2019-йилда банк ребрендинг ўтказиб, логотип ва корпоратив услубини янгилаган.[4]

Банк маҳсулотлари

Картмане

Дебет, кредит ва премиум карталарни ўз ичига олувчи "Картмане" орқали Озарбайжон ва дунёнинг исталган нуқтасида тез тўловлар амалга ошириш мумкин. Картмане карталари кенг ҳамкорлар тармоғига эга бўлиб, карта орқали пул ўтказмалар ва банкоматлардан нақдлаштириш бепул амалга оширилади.

Рабита Мобиле

Мобил илова 700 дан ортиқ турли тўловларни смартфон орқали бажариш имконини беради. Иловада карта-картага ўтказма, “Ҳесабı бöлмə” (ҳисобни бўлиш), “Сенд то фриэнд”, “МонейСенд”, “ƏДВ гери ал”, автотураргоҳ тўловлари каби функсиялар мавжуд.

РабитаБот

Бу Озарбайжонда “Мессенгер” ва “Телеграм” орқали молиявий операцияларни бажарувчи биринчи чат-ботдир. Фойдаланувчилар Телеграм орқали тезкор тўловлар, коммунал хизмат тўловлари, карта ва кредит буюртмасини бажаришлари мумкин.

Рабита Жуниор

7–17 ёшли болаларга молия бошқарувини ўргатувчи ўйин тарзидаги илова. Ота-оналар харажат лимитларини белгилайди, болалар эса топшириқларни бажариб кешбек ва мукофотлар олишади.

Рабита Инвест

Содда интерфейсга эга илова 2000 дан ортиқ инвестиция воситаларига сармоя киритиш имконини беради. Графиклар ТрадингВиэw платформаси орқали тақдим этилади ва илғор аналитик воситалар ёрдамида бозорни таҳлил қилиш имконини беради.

Тармоқ

Рабитабанк 29 та филиал, 75 та банкомат ва 1 та бўлим билан мамлакат бўйлаб хизмат кўрсатади. Банк 400 мингдан ортиқ мижозга хизмат қилади ва давлатнинг ижтимоий дастурларида ҳам фаол иштирок этади.

Раҳбарият

Кузатув кенгаши

  • Закир Нуриев — Кузатув кенгаши раиси.[5]
  • Рауф Əлиев — а’зо.
  • Рəşад Абасов — а’зо.
  • Заур Бахşəлиев — а’зо.
  • Рəҳман Əлиев — а’зо.

Бошқарув кенгаши

  • Айдıн Ҳüсейнов — Бошқарув раиси.[6]
  • Орҳан Гüлтекин — раис ўринбосари.
  • Самир Рзаев — бош директор.
  • Рамил Нəсибов — бош технология директори.
  • Натиқ Новрузов — бош риск бошқарувчиси.

Мукофотлар

  • “Бусинесс Тиме” журнали томонидан ўтказилган “Азери Бусинесс Аwард” танловида “Картмане” — “Йилнинг банк маҳсулоти” сифатида тан олинган.
  • “Виса Глобал Чалленге” халқаро танловида Рабитабанк 17 та жамоа орасида 1-ўринни эгаллаган.
  • Киев халқаро реклама фестивалида “Нақд пулсиз тўловлар” плакат серияси дизайн ва брендинг йўналишларида икки олтин мукофот олган.
  • Осиё тараққиёт банки томонидан ташкил этилган “Траде анд Супплй Чаин Аwардс 2024” танловида Рабитабанк “Озарбайжондаги етакчи ҳамкор банк” номинацияси ғолиби бўлган.

Манбалар

  1. ↑ „Републиc оф Азербаижан Cентрал Банк“. 2023-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-август.
  2. ↑ Опен Жоинт-стоcк cомпанй Рабитабанк (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-08-10 санасида архивланган) (Инглизча)
  3. ↑ „Банк ҳақида“. 2023-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-август.
  4. ↑ „Рабитабанк 90 кам та’минланган оилага озиқ-овқат ёрдами кўрсатди“. 2023-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-август.
  5. ↑ „Закир Нуриев“. 2023-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 11-март.
  6. ↑ „Ижтимоий ма’лумот“. Қаралди: 2023-йил 9-август.

Ташқи ҳаволалар