Рабод (араб.) — Марказий Осиё, Эрон ва Афғонистондаги ўрта аср шаҳарларининг савдо ва ҳунармандчилик дўконлари, маҳаллалари жойлашган қисми. Рабодлар ВИИ—ВИИИ асрларда пайдо бўлиб, шаҳарларнинг арки ёки шаҳристони атрофига қурилган. ХИ ХИИ асрларда Марказий Осиё шаҳарларининг мустаҳкам қисмига айланган. ХИИИ аср бошида мўғуллар истилоси натижасида кўплаб қадимги шаҳарларнинг арки ва шаҳристони харобага айланиб қолган бўлсада, рабодларда ҳаёт давом этган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил