Rabot
Работ (араб.) — ўрта асрларда арабларнинг мустаҳкамланган қароргоҳи. Тарҳи тўртбурчак, деворларида миноралари бўлган. Дастлаб (Ислом дини тарқала бошлаган даврда) ғозийларга мўлжаллаб қурилган махсус бино. Кейинчалик работ фақат қўрғон, истеҳком маъносидагина эмас, балки меҳмонхона (карвонсарой) мазмунида ҳам тушунилган. Зоҳидлар ҳам махсус работларда яшаганлар. Марказий Осиёда ВИИИ—Х асрларда кўчманчи аҳоли яшайдиган ҳудудлар билан чегарадош худудларда кўплаб работлар қурилган. Улардан энг машҳури Работи Маликдир[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |