Rachel Foster Avery
Рейчел Фостер Аверй (1858-йил 30-декабр – 1919-йил 26-октабр) 19-аср охирида Америка аёлларининг сайлов ҳуқуқи ҳаракатида фаол иштирок этиб, Сусан Б. Антҳонй ва бошқа ҳаракат етакчилари билан яқиндан ҳамкорлик қилган. У Миллий Америка Аёллар Сайлов Ассоциациясининг тегишли котиби лавозимига кўтарилган ва бутун мамлакат бўйлаб учрашувларни ташкил этишда муҳим рол ўйнаган[1].
| Рачел Фостер Аверй | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1858-йил 30-декабр |
| Вафоти | 1919-йил 26-октябр (60 ёш) |
| Фуқаролиги | Америка |
| Касби | Ижтимоий фаол, суфражист |
| Турмуш ўртоғи | Cйрус Миллер Аверй |
| Отаси | Ж.Ҳерон Фостер |
| Имзоси | |
|
| |
Ҳаётининг бошланғич даври
Рейчел Фостер Пеннсилвания штатининг Пицбург шаҳрида Жулиа Мануэл Фостер ҳамда Питцбургҳ Диспатч муҳаррири Ж. Ҳерон Фостер оиласида туғилган. Унинг ота-онаси илғор фикрловчилар бўļган; унинг отаси аёллар ва эркаклар бир хил иш учун тенг ҳақ олишлари керак деган қарашни илгари сурган, онаси эса аёллар ҳуқуқлари бўйича етакчи Элизабетҳ Cадй Стантондан[2] сабоқ олиб, аёлларнинг овоз бериш ҳуқуқи эга болļиши учун фаол ҳаракатда бўлган[3].
Стантон Фостер уйида сайлов ҳуқуқи бўйича йиғилишлар ўтказган ва Рейчелнинг онаси маҳаллий сайлов жамиятининг вице-президенти бўлган. 1868-йилда Ж. Ҳерон Фостер вафотидан кейин Рейчел, унинг синглиси Юлиа ва онаси Филаделфияга кўчиб ўтишган ва у ерда Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи уюшмасига қўшилишган.
Иш фаолияти


Фостер тахминан 17 ёшида газеталар учун мақола ёзишни бошлади. Шу билан бирга Калифорния ва Европадан Пицбург Леадер журналига мактублар юборди. Айни шу йиллари Рейчел Зурич университетида таҳсил олаётган эди.
19 ёшга тўлганида, Аверй ва унинг синглиси Юлиа Фостер Аёлларнинг сайлов ҳуқуқи Миллий ассоциациясининг Пенсилвания штатига вице-президенти этиб тайинланди. Икки йил ўтгач, Аверй ушбу органнинг миллий тегишли котиби этиб сайланди ва 2 йил бошқарди. У 21 ёшида Аёлларнинг сайлов ҳуқуқи миллий ассоциациясининг 11-конвенсиясида қатнашди ва фаол иштирок этди. 1880 ва 1881-йилларда бутун мамлакат бўйлаб уюшманинг ўндан ортиқ йиғилишларини режалаштирди ва ташкил қилди[4].
1882-йилда у Небраскада аёлларнинг овоз бериш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашга қаратилган уюшмани бошқарган. Кейинчалик, Пеннсилвания штати бўйлаб 20 000 нусхада Ваёминг губернатори Жоҳн Ҳойтнинг „Вёмингдаги аёллар овоз беришнинг ўн уч йиллик тажрибасининг яхши натижалари“ номли маърузасини тарқатган.
1883-йилда Фостер „Сусан хола“ яъни Сусан Б. Антонй билан Европа бўйлаб саёҳат қилди. Хусусан, улар Франсия, Италия, Германия ва Швецария бўйлаб саёҳат қилишди. 1888-йил феврал ойида Фостер Вашингтонда Аёлларнинг сайлов ҳуқуқи Миллий ассоциацияси ҳомийлигида Халқаро Аёллар Кенгашини ташкил қилди. Кенгашга етти мамлакатдан 50 дан ортиқ турли ташкилотлардан делегатлар жалб этилган эди.
Худди шу йили, Халқаро Аёллар Кенгашидан бир неча ой ўтгач, у тенг сайлов ҳуқуқининг таниқли ҳимоячиси Роза Миллер Аверйнинг ўғли Cйрус Миллер Аверйга турмушга чиқди. Эр-хотин эркаклар ва аёллар учун тенг сайлов ҳуқуқини ҳимоя қилишда бир хил даражада кучли эди ва уларнинг тенг бурч ва тенг ҳуқуқлар ҳақидаги ғояси уларнинг турмуш ҳаётида ҳам ўз аксини топган эди. Фостер кейинчалик Аёлларнинг сайлов ҳуқуқи Миллий ассоциацияси, Аёллар миллий кенгаши ва Халқаро Аёллар Кенгашининг тегишли котиби лавозимларида ишлаган.
Шахсий ҳаёти
Фостер 1887-йилда қиз фарзандни асраб олди ва унга Мириам Алиcе Фостер деб исм қўйди. 1888-йил 8-ноябрда Фостер Халқаро Аёллар Кенгаши йиғилишида делегат бўлганида танишган Cйрус Миллер Аверй (1854–1919) га турмушга чиқди. Уларнинг никоҳи Унитариан черковида бўлиб ўтган. Мириамдан ташқари, эр-хотиннинг яна иккита фарзанди бор эди. Улар Росе Фостер Аверй ҳамда Жулиа Фостер Аверйлар.
Манбалар
- ↑ „Эвер Ёурс, C. Ҳ. Спенcе“. Wакефиэлд Пресс. 2006.
- ↑ „Порт Санитарй Эхпенсес“. БМЖ. 1-жилд, № 1829. 1896-01-18. 169–169-бет. дои:10.1136/бмж.1.1829.169. ИССН 0959-8138.
- ↑ „CҲАПТЕР ФОУРТЕЭН“, Форгинг Деаф Эдуcатион ин Нинетеэнтҳ-Cентурй Франcе, Галлаудет Университй Пресс, 83–88-бет, 2009-10-31, қаралди: 2024-07-16
- ↑ Ҳилл, Патриcиа Р.; Жр., Жоҳн Т. Фостер; Фостер, Сараҳ Wҳитмер (2000). „Беэчерс, Стоwес, анд Янкеэ Странгерс: Тҳе Трансформатион оф Флорида“. Тҳе Жоурнал оф Америcан Ҳисторй. 87-жилд, № 1. 236-бет. дои:10.2307/2567982. ИССН 0021-8723.