Rachel Parsons
Рачел Мариэ Парсонс (талаффузи: Рейчел Мари Парсонс; 1997-йил 19-ноябрда туғилган) — Америка вакили сифатида муз устида рақс мусобақаларида қатнашган собиқ муз раққосаси. Акаси ва спортдаги шериги Мичаэл Парсонс билан бирга 2018 НҲК Тропҳй мусобақасининг бронза медали совриндори ва Халқаро конкида учиш иттифоқи томонидан ўтказилган Чалленгер сериясининг тўрт карра кумуш медали соҳиби(2018 CС Асиан Опен, 2018 CС Небелҳорн Тропҳй, 2018 CС Ломбардиа Тропҳй, 2017 CСламорй Ондремор) бўлган. Парсонслар жуфтлиги фаолияти давомида 2017-йилги Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида, 2016-йилги Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при финалида ва 2017-йилги Ўсмирлар ўртасидаги АҚШ чемпионатида олтин медални қўлга киритган. Жуфтлик2012-йилги Ўсмирлар ўртасидаги қишки Олимпия ўйинларида 4-ўриндан жой олган.
| Рачел Парсонс | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Тўлиқ исми | Рачел Мариэ Парсонс |
| Давлат |
|
| Таваллуди |
1997-йил 19-ноябр Роcквилле, Марйланд |
| Она шаҳри | Дерwоод, Марйланд |
| Бўйи | 1.62 м (5 фт 4 ин) |
| Олдинги шериклари | Мичаэл Парсонс |
| Олдинги жамоалари | Wашингтон ФСC |
| Учишни бошлаган | 2003 |
| Якунлаган | 2019 |
| Шахсий рекордлари | |
| Рақс (умумий натижа) | 180.95 |
| Қисқа рақс | 70.02 |
| Эркин рақс | 110.93 |
Фаолияти
Рачел 2010-йил феврал ойида катта акаси Мичаэл билан жуфтлик ҳосил қилган. Жуфтлик 2011-йилги АҚШ чемпионатида олтин медални қўлга киритган ва 2011-йил сентябр ойида Полшанинг Гданск шаҳрида бўлиб ўтган Гран-при мусобақасида 9-ўринни эгаллаб, ушбу турнирда дебют қилган. 2012-йилги Ўсмирлар ўртасидаги АҚШ чемпионатида қалай медалини қўлга киритгандан сўнг, жуфтлик Америка Қўшма Штатлар вакили сифатида 2012-йилги Ўсмирлар ўртасидаги Қишки Олимпия ўйинларида 4-ўринни эгаллаган. Шунингдек, жуфтлик 2012-йилда Беларус пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтган Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 15-ўриндан жой олган.
2013 — 2014-йилги мавсум
Парсонслар жуфтлиги Словакиянинг Коšиcе ва Чехия Республикасининг Острава шаҳарларида бўлиб ўтган 2013 — 2014-йилги Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при мусобақаларида иштирок этиб, кумуш медални қўлга киритган[1]. Улар Япониянинг Фукуока шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при финалида олтинчи ўринни эгаллаган. Ушбу жуфтлик 2014-йилги АҚШ чемпионатида ўсмирлар ўртасида бронза медали соҳиби бўлган ва 2014-йилда Болгариянинг София шаҳрида ўтказилган Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 8-ўринни эгаллаган ҳолда мавсумни якунлаган[2].
Дастурлари
(Мичаэл Парсонс билан)
| Мавсум | Қисқа рақс | Эркин рақс |
|---|---|---|
| 2018 — 2019 |
|
|
| 2017 — 2018 |
|
|
| 2016 — 2017 |
|
|
| 2015 — 2016 |
|
|
Натижалари
(Мичаэл Парсонс билан)
ГП: Гран-при ; CС: Чалленгер серияси ; ЖГП: Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при
| Халқаро | |||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Мусобақа | 10 — 11 | 11 — 12 | 12 — 13 | 13 — 14 | 14 — 15 | 15 — 16 | 16 — 17 | 17 — 18 | 18 — 19 |
| Тўрт қитъа | 6 | ||||||||
| ГП Франсия | 5 | ||||||||
| ГП НҲК Тропҳй | 3 | ||||||||
| ГП Ростелеcом | 7 | ||||||||
| ГП Скате Америcа | 9 | ||||||||
| CС Асиан Опен | 2 | ||||||||
| CС Голден Спин | 8 | ||||||||
| CС Ломбардиа | 2 | ||||||||
| CС Небелҳорн | 2 | ||||||||
| CС Ондреж Непела | 2 | ||||||||
| Лаке Плаcид ИДИ | 2 | 2 | |||||||
| Халқаро: Ўсмирлар | |||||||||
| Жаҳон чемпионати | 15 | 8 | 4 | 2 | 1 | ||||
| Европа чемпионати | 4 | ||||||||
| ЖГП Финал | 6 | 3 | 1 | ||||||
| ЖГП Cзеч Реп. | 2 | ||||||||
| Лаке Плаcид ИДИ | 1 Ж | 1 Ж | |||||||
| Торуń Cуп | 2 Ж | ||||||||
| Миллий | |||||||||
| АҚШ чемпионати | 1 Н | 4 Ж | 3 Ж | 2 Ж | 2 Ж | 1 Ж | 5 | 6 | |
| Н = янги конкида учувчи; Ж = ўсмирлар | |||||||||
Манбалар
- ↑ Фладе, Татжана. „УСА'с Рачел анд Мичаэл Парсонс cлинч Жуниор Wорлд титле“. Голден Скате (2017-йил 18-март).
- ↑ Хионг, Wеи. „Парсонс анд Парсонс: "Wе аре алwайс трйинг то импрове"“. Голден Скате (2016-йил 30-сентябр).