Radd al-Muxtor
Радд ал-Мухтор ‘ала ал-Дурр ал-Мухтор (араб. رد المحتار على الدر المختار) – ХВИИИ аср ҳанафий олими Ибн Обидиннинг фиқҳ бўйича ёзган китоби.
“Радд ал-Мухтор” – Аловуддин Ҳаскафийнинг “Дурр ал-Мухтор фи Шарҳ Танвир ал-Абсор” номли фиқҳий асарига “ҳошия” сифатида ёзилган. Асар ҳанафий мазҳабида фатво учун муҳим манба сифатида кенг тарқалган. Ҳиндистон яримороли олимлари кўпинча Ибн Обидинни “аш-Шомий”, бу ҳошияни эса “аш-Шомия” ёки “Фатово Шомий” деб аташади[1].
Бу катта ҳажмли асар турли тилларга, жумладан турк ва урду тилларига таржима қилинган.
Асарнинг арабча нашри саккиз жилддан иборат[2]. Умуман олганда, матн мусулмон ҳуқуқшунослиги доирасидаги кенг кўламли мавзуларни, жумладан исломнинг беш устуни, никоҳ, ажрим, савдо, мерос ва мусулмонлар ҳаётининг бошқа жабҳаларини қамраб олган.
Манбалар
- ↑ „Wҳат Доэс а Латеcомер До? Алсо: Абоут Дурр ал-Мукҳтар, & Имам ал-Ҳаскафи (Ревисед)“. 15-июл 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-август 2011-йил.
- ↑ Келлер (эд., транс.), Нуҳ Ҳа Мим. Релианcе оф тҳе Травеллер: Cлассиc Мануал оф Исламиc Саcред Лаw. Амана Публиcатионс (ревисед эдитион), 1997. ИСБН 978-0-915957-72-9.