Radiospektrometr
Радиоспектрометр [радио…, спектр ва метр) — 510~5 м дан ортиқ (тебраниш частотаси 3ЙУ12 Гс дан кичик) бўлган тўлқинлар узунлигидаги радиодиапазонда моддаларнинг ютиш ва нурланиш спектрларини тадқиқ қилиш учун мўлжалланган асбоб. Асосий қисмлари: сезгир радиоприёмник, зарур тўлқинларга созланадиган генератор, спектрларни таҳлил қилувчи анализатор ва қайд қилиш қурилмаси. Радиоспектрометрнинг асосий кўрсаткичлари: частота бўйича ажрата олиш (фарқлаш) хусусияти ва сезгирлиги (яъни маълум бир кузатиш вақтидагина намоён бўлувчи, модданинг минимал ютувчи зарралари сони билан белгиланувчи кўрсаткич). Радиоспектрометр радиоспектроскопия (лаб. тажрибаларида электрон парамагнит резонанс ёки ядровий магнит резонансни тадқиқ қилиш)да ва радиоастрономия (Мас, космик радионурланишлар спектрини таҳлил қилиш) да қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |