Радиоспорт — спортнинг техник тури, қисқа ва ултра қисқа тўлқинларда ҳаваскорлик радиоалоқаларини ўрнатиш, радиограммаларни тез қабул қилиб олиш ва узатиш, „тулки ови“ и (пеленгаторприёмниклар ёрдамида махфий узатгич — „тулки“ни излаш) ва бошқа бўйича турли комплекс мусобақаларни ўз ичига олади. Халқаро радиоҳаваскорлик иттифоқи (1925-йил ташкил этилган)га 128 мамлакат аъзо (1987). Жаҳон чемпионатлари 1925-йилдан буён ўтказилади.

Ўзбекистонда радиоспорт 1954-йилдан пайдо бўлган. Республика радиоспорт чилари собиқ иттифоқ ва жаҳон мусобақаларида мунтазам қатнашиб мукофотли ўринларни эгаллаганлар Ю. П. Кормаев, С. М. Кирвицкий, Г. Г. Турсунов, С. Д. Жу’равлев, С. Красиков, М. В. Рибалов, Й. Раҳимов радиоспортнинг ривожланишига катта ҳисса қўшдилар. Ҳозирги вақтда Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Хоразм вилоятларида радиотехника мактаблари, шунингдек, спорттехника клубларида радиоспорт бўйича 200 га яқин сексиялар ишлаб турибди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил