Radiotexnika
Радиотехника (радио… ва техника) —
1) электромагнит тебранишлар ва радиодиапазондаги (3—31012 Гс) тўлқинлар, уларни генерациялаш, кучайтириш, нурлатиш, қабул қилиш ҳамда тўлқинлардан фойдаланиш ҳақидаги фан;
2) техниканинг ахборотларни узатишда — радиоалоқа, радиоэшиттириш, телевидение, радиолокация ва радионавигацияда; машина, механизм ҳамда технологик жараёнларни бошқариш ва назорат қилишда радиодиапазондаги тўлқинлар билан электромагнит тебранишларни қўллайдиган тармоғи. У радиофизика, электротехника, диэлектриклар физикаси, яримўтказгичлар физикаси, электроакустика, антенна техникаси, электроника ва бошқаларнинг ютуқдарига асосланади. Радиотехника тарихи М. Фарадей, Ж. Максвелларнинг ишларидан бошланган. Радиодиапазондаги электромагнит тўлқинларни биринчи марта Г. Герс ҳосил қилган ва ўрганган (1886—89). Герс тажрибасида резонанс ҳодисаси катта рол ўйнаган. Э. Бранли (Франсия) металл кукунига электр тебранишлари таъсир қилганда уларнинг қаршилиги камайиши ҳодисасини аниқлади (1890). О. Лодж (Буюк Британия) бу ҳодисадан электромагнит тўлқинларни аниқлашда фойдаланди (1894).
А. С. Попов электромагнит тўлқинлар ёрдамида симсиз алоқа ўрнатишга ҳаракат қилди ва сигналларни қайд қилиш аппаратний ясади. У 1895-йил 7 майда дунёда биринчи радиоприёмнигини яратди.
Дастлаб, узатувчи ва қабул қилувчи радиостансиялар қисқа тўлқинда — тез сўнувчи радиотўлқинлард а ишлаган. Узун тўлқинларга ўтиш ва узаткичлар қувватини, антенна ўлчамларини ошириш, детекторнинг қўлланиши билан радиоалоқа узокдиги секинаста оширилган. Немис физиги К. Ф. Браун томонидан берк контурнинг, М. Вин (Германия) томонидан махсус разряд ҳосил қилгичнинг кашф этилиши, шунингдек радио қурилмаларда юқори частотали ёй генераторлари ва генератор машиналари билан уйғотиладиган сўнмас тўлқинларнинг қўлланиши Радиотехниканинг кейинги ривожида катта қадам бўлди. 1925-йил рус ихтирочиси В. П. Вологдиннинг юқори частотали индуктор машинаси ёрдамида биринчи марта Москва билан Ню-Ёрк орасида радиоалоқа ўрнатилган. Электрон лампаларнинг яратилиши Радиотехниканинг барча соҳаларида катта бурилиш ясади, шу асосда сўнмас тебранишли лампали генератор яратилди. Радиолампаларнинг қўлланиши радиотўлқинларни бир неча юз м дан бир неча км гача диапазонда самарали генерациялашга имкон берди.
ХХ аср 20-йиллари бошларига келиб радиотелеграф алоқа билан бирга радиоэшиттириш вужудга келди. Қисқа ва ултрақисқа тўлқин диапазонларида ишлайдиган радиолампалар, схемалар, антенналар яратилди. ХХ аср ўрталарида электрон телевидениенинг яратилиши Радиотехника соҳасида бурилиш ясади.
Радиолокация, радионавигация Радиотехниканинг алоҳида бўлимлари ҳисобланади. Уларнинг усуллари узокдаги нарсаларнинг ўрни, тезлиги ва бошқаларни аниқлашга имкон беради.
Яримўтказгичли диодлар яратилиши транзисторларнинг, электроннур асбоблари эса рангли телевидениенинг яратилишига олиб келди. Радиотехника жамият тараққиётининг барча соҳаларига кириб борди. Ер сунъий йўлдошлари, космик аппаратлар билан радиоалоқа қилишда, инсоннинг космосга учишини таъминлашда, автоматик бошқариш тизимида, халқ хўжалигида (металларни вакуум ва инерт газлар атмосферасида жуда тоза эритиш учун, пўлатдан ясалган деталларни тоблаш учун, тиббиёт ва бошқалар), радиометеорология^, радиоастрономияаа, электроакустикала, товушни ёзиб олиш ва бошқаларда Радиотехниканинг аҳамияти катта.
Ўзбекистонда Радиотехникага доир илмий тадқиқот ишлари, асосан, Тошкент ахборот технологиялари университетида олиб борилади. Республикада Радиотехниканинг ривожланиши ва шу соҳа бўйича мутахассислар тайёрлаш академик Т. Д. Ражабов, т.ф.н. О. А. Абдуазизовлар номи билан боғлиқ.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |