Rafail Toqtosh
Рафаил Ҳодиевич Тоқтош (1926.26.1, Қозон) — санъацҳунос, рассом, Ўзбекистон БАакад. (1997), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданиятходими (1978). Санъацҳунослик доктори (1973), профессор (1996). Москвадаги И. Суриков номидаги бадиий интда (1946—50) ва Петербург Бадииёт акадимясида (1950— 54) таълим олган. Татар адиби Ҳоди Тоқтошпннг ўғли. 1932-йилдан Ўзбекистонда. 1960-йилдан Ҳамза номидаги санъацҳунослик илмий тадқиқот институтида катта илмий ходим. 1996-йилдан Санъат институти (1997-йилдан Миллий рассомлик ва дизайн интима педагог. Т.нинг илмий фаолияти Ўзбекистон тасвирий санъати масалаларини ёритишга бағишланган.
Т. рассом сифатида яратган асарлари (жумладан, Ҳамзанинг ҳаёти ва ижодига бағишланган расмлар ва графика туркуми) республика музеиларида сак,ланади. "Дўстлик" ордени билан мукофотланган (2000).
Манбалар
- Баҳром Ҳамдамий, Т., 1969; Ўзбекистоннинг тасвирий санъати, Т., 1972; Ҳозирги замон Ўзбекистон графикаси, Т., 1972; Ўрол Тансиқбоев,Т., 1978; Александр Волков, Т., 1982; Бадиий танқид этюдлари, Т., 1993.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |