Рагнар Принcе Фриэдел Аче (талаффузи: Рагнар Ахе; 1998-йил 28-июлда туғилган) — немис[2] профессионал футболчиси. Ҳозир Эинтрачт Франкфурт клубидан ижара асосида СпВгг Греутҳер Фüртҳга ўтган ҳужумчи.

Рагнар Аче
Рагнар Аче Эинтрачт Франкфуртда, 2022-йил
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Рагнар Принcе Фриэдел Аче[1]
Таваллуд санаси 1998-йил 28-июл (1998-07-28) (28 ёш)
Таваллуд жойи Франкфурт, Германия
Бўйи 1.83 м
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Греутҳер Фüртҳ
(он лоан фром Эинтрачт Франкфурт)
Рақами 39
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
0000-2009 СпВгг 03 Неу-Исенбург
2009—2010 Спарта АВ
2010—2017 Спарта Роттердам
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2017—2020 Спарта Роттердам 48 (12)
2017—2020 Жонг Спарта Роттердам 39 (11)
2020- Эинтрачт Франкфурт 20 (1)
2022- → Греутҳер Фüртҳ (ижара) 2 (0)
Миллий терма жамоа
2019—2020 Германия У21 3 (1)
2021 Германия олимпиада терма жамоаси 3 (2)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(23-июл 2022-йил учун)

Фаолияти

Германиянинг Франкфурт шаҳрида туғилган Аче фаолиятини Голландиянинг „Спарта Роттердам“ клуби ёшлар сафида бошлаган. 2016-йилнинг 20-августида ТЕC га қарши Твид дивизиясида клубнинг захира жамоаси Жонг Спарта сафида дебют қилди. 66-дақиқада Уғур Олтинташнинг ўрнига майдонга тушиши биланоқ гол урди[3]. 2016—2017-йилги мавсумда Спарта Роттердамнинг ўринбосарлари сафида 17 ўйинда 7 та гол урди.

2017—2018-йилги мавсум бошида Аче асосий таркибга киритилди ва мавсумнинг очилиш ўйинида Спарта Роттердам — ВВВ-Венлога баҳсида (0:3) Крейг Гудвин ўрнига майдонга тушганди[4]. 2017-йилнинг 25-августида Аче „Спарта Роттердам“ сафида „НАC Бреда“ меҳмони бўлди. Учрашув 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди. Аче жамоадаги илк профессионал дублини қайд этди[5].

Эинтрачт Франкфурт

2020-йил 3-январда Аче Германиянинг „Эинтрачт Франкфурт“ клуби билан беш йиллик шартнома имзолади[6]. Клубдаги илк учрашувини 2020-йил 25-сентябрда „Герта“га қарши ўтказди. „Эинтрачт“ 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

2022-йил 14-июнда Аче СпВгг Греутҳер Фüртҳга ижарага берилди.

Халқаро фаолияти

Аче Германияда туғилган бўлса-да, келиб чиқиши ганалик. Германия терма жамоасининг ёшлар терма жамоасида ўйнаган[7].

2021-йил 22-июл куни Токиода бўлиб ўтадиган 2020-йилги Олимпиада ўйинларида эркаклар футболи бўйича „Д“ гуруҳининг очилиш ўйинида иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушди. Ўйинда Германия Бразилияга 4:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Аче иккинчи ўйинда яна гол урди, Германия Саудия Арабистони устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Фаолият статистикаси

2-май, 2022-йилги ҳолат бўйича[8]

Клубларда

Клуб, мавсум ва мусобақа бўйича иштирок ва голлар
Клуб Мавсум Лига Кубок Контилнентал Бошқа Жами
Дивизия Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар
Жонг Спарта 2016—2017 Тwеэде Дивисиэ 17 7 — — — 17 7
2017—2018 Тwеэде Дивисиэ 14 3 — — — 14 3
2018—2019 Тwеэде Дивисиэ 8 1 — — — 8 1
Жами 39 11 0 0 0 0 0 0 39 11
Спарта Роттердам 2016—2017 Эредивисиэ 1 0 0 0 — — 1 0
2017—2018 Эредивисиэ 19 2 1 0 — — 20 2
2018—2019 Ээрсте Дивисиэ 11 5 0 0 — 4 2 15 7
2019—2020 Эредивисиэ 19 5 2 0 — 0 0 21 5
Жами 50 12 3 0 0 0 4 2 57 14
Эинтрачт Франкфурт 2020—2021 Бундеслига 7 1 0 0 — — 7 1
2021—2022 Бундеслига 12 0 0 0 3 0 — 15 0
Жами 19 1 0 0 3 0 0 0 22 1
Жами фаолияти 108 24 1 0 3 0 4 2 118 26

Терма жамоада

23-июл, 2022-йилги ҳолат бўйича

Йил Терма жамоа Иштирок Голлар
2019—2020 Германия У21 3 1
2021 Германия олимпиада терма жамоаси 3 2

Ютуқлари

Эинтрачт Франкфурт

Манбалар

Ҳаволалар