Rahime Perestu Sulton
Раҳиме Пересту Султон[1] (усмонли туркча: رحیمه پرستو سلطان; тах. 1830-йилда туғилган – тах. 1904-йилда вафот этган), шунингдек, Раҳима Пересту Кадıн номи билан ҳам танилган, Усмонийлар давлати султони Абдулмажид И нинг қонуний рафиқаси. Усмонийлар давлатининг сўнгги Волида Султони. 1876-йилда асраб олган ўғли Абдулҳамид ИИ тахтга ўтиргач, ўғли унга Волида Султон (султоннинг онаси) унвонини берган.
| Раҳиме Пересту Султон | |||||
|---|---|---|---|---|---|
|
| |||||
| Валида султон Усмонлилар империясининг (Волида Султон) | |||||
| Тенуре | 1876-йил 31-август – тах. 1904 | ||||
| Ўтмишдоши | Шевкефза Султон | ||||
| Давомчиси | Унвон бекор қилинган | ||||
| Туғилиши |
Роҳиме хоним тах. 1830 Черкесия, Шимолий Кавказ, Россия империяси | ||||
| Вафоти |
тах. 1904 Маçка саройи, Маçка маҳалласи, Константинопол, Усмонийлар давлати | ||||
| Дафн этилган жой |
Миҳриşаҳ Султон мажмуаси, Эйüп, Константинопол | ||||
| Турмуш ўртоғи |
Абдулмажид И (турм. 1844; ваф. 1861) | ||||
| Фарзандлари |
Асраб олинган Жамила Султон Абдулҳамид ИИ | ||||
| |||||
| Онаси | Асмо Султон (асраб олган) | ||||
| Дини | Ислом, суннийлик | ||||
Ёшлиги
Келиб чиқиши черкеслардан бўлган Пересту тахминан 1830-йилда[2][3] убих зодагонлар оиласида туғилган[4]. Унинг Миҳрифидан хоним (1865-йилда вафот этган) исмли бир синглиси бўлиб[5], Юсуф пошонинг ўғли Фозил бейга турмушга чиққан[6].
Султон Абдулҳамид И нинг қизи Асмо Султон Истанбулдаги ҳашаматли вилласида дабдабали ҳаёт кечирарди, аммо у энг кўп орзу қилган нарса фарзандли бўлиш бахтига муяссар бўлмагани сабабли ҳаёти ғам-ғусса ичида ўтарди. Охир-оқибат, у бола асраб олишга қарор қилди. Асраб олинадиган қизчанинг онаси ва отаси билан келишилди ва у бир қизчани тарбиясига олди. Ўша қиз Пересту эди. Эсма Султон, шунингдек, Назиф хоним исмли яна бир қизни ҳам асраб олган[7][5].
Митти, нозик ва латофатли бўлгани учун Эсма Султон уни форс тилида „қалдирғоч“ маъносини англатувчи Пересту дея исм берди[5]. Эсма Султоннинг вилласидаги барча халфалар бу қизга гўё Усмонийлар империяси маликасининг қизи каби муносабатда бўлишарди. Пересту ҳақиқатдан ҳам гўзал хулқи ва одоб эга эди, шу сабабли халфалар ҳам унга бутунлай меҳр қўйишган эди. Пересту оппоқ шаффоф, мовий кўзли, олтин тусли сариқ сочли, қўл ва оёқлари жуда чиройли, нозик ва ингичка қоматли гўзал аёл сифатида тасвирланади. У нафис ва ораста одоб-ахлоққа эга бўлиб, меҳрибон, виқорли ва доимо паст овозда гапирарди. Пересту барчанинг муҳаббати ва ҳурматини қозонган[7].
Никоҳи
1844-йил баҳор фасли кунларининг бирида Абдулмажид холаси билан кўришиш учун унинг уйига келганида ҳарам боғлари орқали ўтаётиб, ўша пайтда ҳали 14 ёшда бўлган Перестуни кўриб қолди. Солномаларда айтилишича, Абдулмажид Перестудан шунчалик таъсирланганки, холаси ундан ўзини яхши ҳис этаяптими дея ҳол сўраган.
Абдулмажид холасидан Перестунинг қўлини сўраган. Аввалига Асмо Султон Перестуни Абдулмажидга беришдан бош тортган, аммо кейинроқ агар Пересту никоҳсиз яшайдиган жория эмас, балки Абдулмажиднинг қонуний рафиқа бўлса, уни узатишга розилик билдирган. 1 ҳафтадан сўнг Пересту Топкапı саройига юборилган ва Абдулмажиднинг биринчи қонуний рафиқасига айланган[8].
Абдулмажид билан никоҳдан ўтганидан сўнг Перестуга „Катта иқбол“ унвони берилган[9]. 1845-йилда у „Олтинчи Кадıн“, 1851-йилда „Бешинчи Кадıн“, 1861-йилда эса „Тўртинчи Кадıн“ даражасига кўтарилган[4].
Пересту Абдулмажиддан фарзанд кўрмаган. 1845-йилда Дüздидил хоним вафот этгач, унинг 2 ёшли қизи Жамила Султон онасиз қолган. Абдулмажид уни Перестунинг ҳузурига олиб келиб, қизчани унинг тарбиясига топширган[10]. Шунингдек, 1852-йилда Тиримüжган Кадıн вафот этгач, бўлажак султон Абдулҳамид ИИ ҳам Перестунинг тарбиясига топширилган. Шу тариқа икки ака-сингил бир уйда улғайиб, болалиги бирга ўтган[11].
1861-йилда султон Абдулмажиднинг вафотидан кейин Пересту султон Абдулазиз томонидан унга туҳфа этилган Нишонтоши квартали Маçка маҳалласида жойлашган вилласига кўчиб ўтган[12].
Фарзандлари
Перестунинг биологик фарзандлари бўлмаган, бироқ у султон Абдулмажиднинг бошқа хотинларидан туғилган ва онасидан айрилган бир қиз ва бир ўғлини асраб олган:
- Жамила Султон (1843-йил 17-август – 1915-йил 26-феврал) – биологик онаси 1845-йилда вафот этган Дуздидил хоним. Бир марта турмушга чиққан ва 3 ўғил ва 3 қиз фарзанд кўрган.
- Абдулҳамид ИИ (1842-йил 21-сентабр – 1918-йил 10-феврал) – биологик онаси 1852-йилда вафот этган Тиримüжган Кадıн. Усмонийлар империясининг 34-султони.
Волида Султон сифатида
Абдулҳамид ИИ 1876-йилда тахтга чиққанидан сўнг, ўгай онаси Перестуга Волида Султон унвони берилган ва у ҳарамни бошқара бошлаган. Пересту бу унвонни султоннинг биологик онаси бўлмай туриб олган биринчи аёл, шунингдек, тарихда бу унвонни эгаллаган сўнгги аёл эди, чунки сўнгги 2 Усмонийлар султони Меҳмед В ва Меҳмед ВИ тахтга чиққан пайтда етим эди. Султон Абдулҳамид Перестудан сиёсатга аралашмасликни қатъий талаб қилган[13]. Шунинг учун, кўплаб салафларидан фарқли равишда, Пересту сиёсий жиҳатдан фаол бўлмаган. Абдулҳамид ўзини асраб олган онасига ҳурмат билан қараган бўлса-да, аввалги Волида Султонларнинг сиёсатга ортиқча аралашуви империяга зарар етказган, деб ҳисоблар эди[14].
1879-йилда Пересту султон Абдулҳамиднинг ҳузурида унинг синглиси Медиҳа Султон ва уни асраб олган онаси Вердиcенан Кадıннинг номидан шафоат қилган. Медиҳа Султон келишилган никоҳни қабул қилиш ўрнига севган инсонига турмушга чиқишни истар эди ва шу сабабдан ўз илтимосини султонга етказишда Волида Султонга ёрдам сўраб мурожаат қилган. Абдулҳамид бу илтимосни қабул қилган.
Абдулҳамид султон бўлишидан 3 кун олдин Перестунинг вилласига бориб, унинг қўлини ўпган ва уни ўзининг Волида Султони сифатида тан олган. Сўнгра шу ердан ўзининг тахтга чиқиш маросими бўлган тантанали қасамёд учун Топкапı саройига йўл олган. Пересту бу уйни яхши кўрар эди. У вақти-вақти билан у ерга боришни истар, аммо Абдулҳамид уни саройда кўришни хоҳлагани учун кўпинча бунга рухсат бермасди[15].
1885-йилда қирол Осcар ИИ ва Швеция ва Норвегия қироличаси София Усмонийлар давлатига ташриф буюрганларида Пересту ҳарамга киришга рухсат этилган швед-норвег қироличасини қабул қилган[16].
Сарой ички ишлари Перестунинг зиммасида эди, аммо у ҳеч кимнинг кўнглига озор етказишни истамас, ишларга аралашмасликка ҳаракат қилар, адолат ва инсофлиликни кўзлар, диндор бўлгани сабабли вақтининг кўп қисмини ибодат билан ўтказарди. У олий ахлоқий фазилатларга эга бўлиб, бу нарса камбағал ва муҳтожларга ёрдам қўлини чўзишга ундаган[17].
Абдулҳамид, айниқса, Перестунинг ҳар жума кунги ҳукмдор масжидидаги маросимда ҳозир бўлишини хоҳлар эди. Баъзан маросимдан кейин у яширинча ўз вилласига чиқиб кетар, лекин Абдулҳамид бундан хабар топиши биланоқ зудлик билан саройдан арава юбориб, уни қайтариб олиб келарди[7].
1891-йилда Пересту Силиврикапıдаги Бала Теккеси ҳузурида бир севил, 1895-йилда шу жойда яна бир чашма бунёд эттирган[18].
Вафоти
Пересту тахминан 1904-йилда 70 ёшларида[2][3] Истанбулнинг Маçка маҳалласидаги вилласида вафот этган. Вафотидан кейин Истанбулдаги Миҳриşаҳ Султон мажмуасида дафн этилган[19].
Мукофот ва унвонлари
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Улуçай 2011, с. 206.
- ↑ 2,0 2,1 Броокес 2010, с. 287.
- ↑ 3,0 3,1 Сакаоğлу 2008, с. 585.
- ↑ 4,0 4,1 Улуçай 2011, с. 207.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 Сакаоğлу 2008, с. 586.
- ↑ Меҳмет Нерми Ҳаскан. Йüзйıллар боюнcа Üскüдар. Üскüдар Беледиеси, 2001 — 764-бет. ИСБН 978-975-97606-2-5.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 Броокес 2010, с. 130.
- ↑ Броокес 2010, с. 131-2.
- ↑ Öзтуна, Йıлмаз. ИИ. Абдüлҳамид: Заманı ве Şаҳсиети. Öтüкен Неşрият А.Ş., Жануарй 5, 2017. ИСБН 978-6-051-55537-9.
- ↑ Броокес 2010, с. 134.
- ↑ Броокес 2010, с. 134-5.
- ↑ Топуз, Ҳıфзı. Ниşантаşı анıларı. Ҳеямола Яйıнларı, 2009 — 24-бет. ИСБН 978-6-054-30721-0.
- ↑ Карпат, Кемал Ҳ.. Тҳе Политиcизатион оф Ислам: Реcонструcтинг Идентитй, Стате, Фаитҳ, анд Cоммунитй ин тҳе Лате Оттоман Стате. Охфорд Университй Пресс, Май 3, 2001. ИСБН 978-0-190-28576-0.
- ↑ Фаннй Давис. Тҳе Оттоман Ладй: А Соcиал Ҳисторй фром 1718 то 1918. Греэнwоод Публишинг Гроуп, 1986 — 6-бет. ИСБН 978-0-313-24811-5.
- ↑ Броокес 2010, с. 129-30.
- ↑ Анне-Мариэ Риибер (1959). Дроттнинг Сопҳиа. (Қуээн Сопҳиа) Уппсала: Ж. А. Линдбладс Фöрлаг. ИСБН паге 219
- ↑ 17,0 17,1 17,2 17,3 Броокес 2010, с. 129.
- ↑ Улуçай 2011, с. 208.
- ↑ Баҳдıроğлу, Явуз. Османлı'да Şэҳзаде Катли. Несил Басıм Яйıн Гıда Тиcарет ве Санайи А.Ş, 1 Май 2014. ИСБН 978-6-051-62218-7.
Адабиётлар
- Броокес, Доуглас Сcотт. Тҳе Cонcубине, тҳе Принcесс, анд тҳе Теачер: Воиcес фром тҳе Оттоман Ҳарем. Университй оф Техас Пресс, 2010. ИСБН 978-0-292-78335-5.
- Сакаоğлу, Неcдет. Бу мüлкüн кадıн султанларı: Вâлиде султанлар, ҳâтунлар, ҳасекилер, кадıнефендилер, султанефендилер. Оğлак Яйıнcıлıк, 2008. ИСБН 978-9-753-29623-6.
- Улуçай, Мустафа Çаğатай. Падиşаҳларıн кадıнларı ве кıзларı. Анкара: Öтüкен, 2011. ИСБН 978-9-754-37840-5.
Қўшимча адабиётлар
- Османоğлу, Айşэ. Бабам Султан Абдüлҳамид. Мона Китап Яйинлари, 2000. ИСБН 978-6-050-81202-2.