Раҳматулла Алимович Алимов (1902.25.11 — Тошкент — 1987.2.1) — Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзоси (1943), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригатор (1950), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1972). Москва сув хўжалиги инженерлари институтини тугатган (1930). Сув хўжалик қурилиши обектларида инженер (1930-39), Ўзбекистон ССР Енгил саноат (1939- 40) ва Ўзбекистон ССР сув хўжалиги (1941-43) халқ комиссари, „Фарҳод-қурилиш“ бошлиғи, „Гидропроект“ институтининг 327-Ўрта Осиё бўлими раҳбари (1943-50). Ўзбекистон ССР Сув хўжалиги вазири (1951-56), Ўзбекистон фанлар академияси Сув муаммолари ва гидротехника институти директори (1956-63), Ўрта Осиё ирригация институтида бўлим мудири (1964-80), гуруҳ раҳбари (1981-йилдан). Алимов илмий ишлари сув ресурсларидан ирригация ва энергетика мақсадларида фойдаланиш усулларини яратиш ва комплекс мақсадлардаги гидроиншоотлар параметраларини аниқлашга бағишланган. Беруний номидаги Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати (1973).

Раҳматулла Алимов
Раҳматулла Алимович Алимов
Таваллуди 25-ноябр 1902-йил
Вафоти 2-январ 1987-йил(1987-01-02)
(84 ёшда)
Тошкент
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Партияси КПСС
Мукофотлари

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар