Раим Бозорбоев (1912-йилда туғилган) — қозоғистонлик зиёли ўқитувчи, турли соҳаларда фаолият юритган халқ фидойиси.

Раим Бозорбоев
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1912-йил
Туркистон вилояти Чаг'а қишлог'и
Фуқаролиги Қозоғистон фуқароси
Миллати Қозоқ
Касби
  • ўқитувчи

Ҳаёти ва фаолияти

Раим Бозорбоев Туркистон вилоятининг Чаға қишлоғида таваллуд топган. 1925-йили Туркистон шаҳрида бошланғич мактабни битиргач, 1925—1929-йиллари Тошкентга келиб эрлар маориф институтида ўқишни давом эттиради ва шу институтда ўқитувчи вазифасида тажриба ўташ учун олиб қолинган. Кейинчалик Самарқанддаги институтда ва педагогика техникумида ўқитувчи вазифасида фаолиятини олиб боради. 1931—1932-йилларда болалар коммунистик ҳаракати кадрларини тайёрлаш комбинатида ўқитувчи бўлиб ишлайди. 1932—1934-йилларда шу комбинат қошидаги техникум директори бўлиб ишлайди. 1934—1936-йиллар оралиғида эса Қизил қўшин сафида хизмат қилган. 1936-йилдан 1941-йилгача бўлган вақт оралиғида Ўзбекистон Давлат универсистетининг физика-математика факултетини тамомлаган. 1942—1945-йилларда маориф халқ комиссарлиги бош инспексияси бошлиғи, 1948-йилгача Тошкент шаҳар маориф бўлими мудири ва 1950-йилгача эса ЎзССР министрлар совети ўқув юртлар ва фан гуруҳи раҳбари бўлиб фаолият юритиб келган.

Айблов

1950-йил 14-январда советларга қарши ташвиқот олиб борганликда айбланиб МГБ томонидан қамоққа олинган ва 10 йилга меҳнат тузатиш лагерига сургун қилинган. СССР Ички ишлар министрлиги лагерларида, қамоқхоналарида, колонияларида аксилинқилобий жиноятлари учун ушлаб турилган маҳкумларнинг ишини қайта кўриб чиқиш бўйича Марказий Комиссия Мажлисининг 1954-йил 6-декабрдаги қарори билан иш ҳаракатдан тўхтатилган, сўнгра ДХМ махсус кенгашининг 1950-йил 14-октабридаги берган қарорига кўра ҳукм бекор қилинган. Шундай қилиб Раим Бозорбоев кейинчалик оқланишга муваффаққ бўлган[1].

Манбалар

  1. ↑ Аҳмад, Сирожиддин. Қизил мустамлака: э'лон қилинмаган уруш Катта қирг'ин қомуси (1929-1950). Тошкент: Инфо Cаптал Боокс, 2022-йил — 635-бет. ИСБН 978-9943-5789-3-7.