Алимов Раимжон Ҳакимович – (1950-йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Иқтисод фанлари доктори, профессор.

Таржимаи ҳоли

1972-йилда Тошкент халқ хўжалиги институти (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети)нинг „Иқтисодий кибернетика” мутахассислигини тугатган. Ихтисослиги бўйича иқтисодчи-математик.

Илмий унвонлари

  • 1999-2004-йилларда Тошкент шаҳар кенгашига депутат этиб сайланган;
  • 2001-йилда „Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи” фахрий унвони берилган;
  • 2001-йилда „Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган;
  • 2001-йилда Олий мактаб фанлари Халқаро академиясининг аъзоси этиб сайланган;
  • 2003-йилда Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академиясининг Тошкент шаҳридаги филиалини ташкил этилиши ва ривожланишидаги хизматлари учун ,,Ҳурмат белгиси” нишони билан тақдирланган;
  • 2003-йилда Россия сиртқи молия-иқтисод институти фахрий профессори дипломи берилган.

Меҳнат фаолияти

  • 1996-1999-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети Иқтисодиёт ва тадбиркорлик ишлари бўйича проректори;
  • 1999-2004-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори;
  • 2004-йилдан „Эконометрика” кафедраси мудири лавозимида фаолият кўрсатиб келган.

Профессор Алимов Тошкент давлат иқтисодиёт университети Кенгаши, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича ихтисослашган Кенгаш аъзоси ҳисобланади. Р.Алимов иқтисодиёт, таълим ва ахборотлаштириш соҳасининг ривожига ҳисса қўшиб келаётган олим.

Р.Алимов ўзининг қатор илмий ишларида иқтисодий-математик методлар ва ахборот технологияларини иқтисодиётга жорий этиш ғояларини илгари суради. Унинг бугунга қадар 46 номдаги дарслик ва ўқув-услубий, 38 та илмий-услубий ишлари, 7 та монография, 50 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари чоп этилган.

Олимнинг 2012-йилда олий ўқув юртлари талабалари учун ,,Маълумотлар банки ва базалари” фанидан тайёрланган ўқув қўлланмаси ,,Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи” республика танловида алоҳида э’тироф этилиб, Олий ва ўрта махсус ва Халқ таълими вазирликлари ҳамда “Истеъдод” жамғармасининг ИИИ даражали дипломи билан тақдирланган. Шунингдек танловда Р.Алимов бошчилигида ,,Ахборот технологияси ва тизимлари” фанидан тайёрланган ўқув қўлланма ҳам рағбатлантирувчи наминацияларга лойиқ кўрилган.

Илмий тадқиқот ишлари

2003-2005 йилларда ФТДҚ нинг режаси бўйича П-552 «Модернизация системы управления высшим и средним специальным образованием в Узбекистане в ходе реализации Национальной программы подготовки кадров в условиях либерализации экономических отношений и демок- ратизации общества» мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб борган.

Р.Алимов дарсларни ташкил этишда янги педагогик технологиялар ва интерфаол усуллардан кенг фойдаланган. Унинг бошчилигида «Информационные системы и технологии в экономике» фани бўйича дарслик, ,,Ахборот тизимлари”, ,,Иқтисодиётда ахборот технологиялари”, „Эконометрикага кириш”, „Интернет технологиялари”, „Таълимда ахборот технологиялари”, „Касбий таълим методикаси” фанларидан ўқув-услубий мажмуалар яратилган.

2013-йилда унинг ҳаммуаллифлигида „Ахборот тизимлари” ва „Иқтисодиётда ахборот-коммуникация технологиялари” фанларидан ўқув қўлланмалар тайёрланди. Электрон дарсликлар ишлаб чиқиш бўйича 5 та патент ҳаммуаллифи ҳисобланади.

Меҳнат фаолияти давомида 10 нафар иқтисод фанлари номзоди ва 5 нафар катта илмий изланувчиларга раҳбарлик қилган.

Р.Алимовнинг ташаббуси ва раҳбарлиги остида бир қанча халқаро ва Республика доирасида илмий-амалий конференсиялар ҳам ўтказилган.

Манбалар

ҳттпс://счолар.гоогле.cом/cитатионс?усер=ҚхМАГcАААААЖ&ҳл=ру

ҳттпс://орcид.орг/0000-0003-2855-6900

ҳттпс://цуэ.сcиэнcеwеб.уз/индех.пҳп/арчиве/артиcле/виэw/3073 (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-07-27 санасида архивланган)

ҳттпс://эжоурнал.цуэ.уз/индех.пҳп/арчиве/артиcле/виэw/3080 (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-12-27 санасида архивланган)