Rais
Раис (араб. — раҳбар, сардор) — 1) Ўрта Осиё хонликларида шариат қонунқоидалари, диний маросимлар, урфодатлар, рўза тутиш, намоз ўқиш, хайру эҳсон ишларининг ўз вақтида аниқ бажарилишини назорат қилувчи, ота-оналарнинг болаларини мактабга юборишларини, савдо ахлининг ҳаридорлар ҳақига хиёнат қилмаслиги учун тарози ва тошларнинг тўғри бўлишини текшириб турувчи мансабдор. Раис, шунингдек, шаҳар орасталиги ва хавфсизлиги учун ҳам масъул ҳисобланган. Ҳар бир йирик қишлоқ ва шаҳарнинг ўз Раиси бўлиб, қозикалон тавсиясига биноан хукмдор томонидан тайинланган. Хоразмшохлар салтанатида бошқа ўрта аср сулолаларидан фарқли ўлароқ бутун мамлакат Раиси лавозими мавжуд бўлган; 2) муайян сайлов органлари ва ташкилотлар раҳбари (Масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис раиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси ва ҳоказо); 3) анжуман, мажлис ёки йиғинга раҳбарлик қилувчи шахс. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |