Rajput maktabi
Ражпут мактаби — Ҳиндистон миниатюра мактабларияш бири; 16— ХИХ асрларда Ражпут князлик (рожа)лари ҳудуди (Рожастон ва Марказий Ҳиндистон)да мавжуд бўлган; асосий марказлари — Мевар, Марвар, Бунди, Кишангарх, Малва ва бошқа Ражпут мактаби миниатюраларида Кришна билан боғлиқ линий мифологик сюжетлар асосий ўрин эгаллайди; унда муҳаббат орқали худони англаш („бҳақти“) ғоялари ўзига хос тарзда аксини топган. Ражпут мактабида, шунингдек, ўзига хос жанр бўлган „раги“ ёки „рагини“ кенг тарқалган. Ражпут мактаби учун табиатнинг лирик ибтидоси ривожи, уни нозик ҳис этиш хос. ХВИИ асрда Бобурийлар даври миниатюра мактаби таъсирида бўлган. Ражпут мактаби миниатюраларида шартлиликни сақлаб қолди. Шаклларни текис юзадаги талқини, соф тўйинган тусли жарангдор колорити, бир маромдаги безак хусусиятига эга эгилувчан чизиклари Ражпут мактабини ҳинд деворий рассомлиги анъаналари билан боглайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |