Saraton (kasallik)

Саратон (лотинча: cанcер — „қисқичбақа“), деб ҳужайраларнинг атипик ўсишига айтилади. Атипик ўсиш бундай ҳужайралар қариши ёки жароҳатланишига қарамай чексиз кўпайиши билан ифодаланади. Соғлом ҳужайрадан фарқли ўлароқ, бундай ҳужайраларда табиий ўлим ҳолати ўчирилган, яъни улар тўхтовсиз бўлиниш жараёнида бўлади.
Саратон мутацияга учраган ҳужайраларга қараб асосий 4 гуруҳга бўлинади. Карсинома — эпителиал тўқималарда, саркома — мезенхемал тўқималарда, лейкемия — қон ишлаб чиқарувчи иликда, лимфома ва миелома — иммунитет тизими ҳужайраларида ва бош мия ҳужайраларида атипик ривожланишни англатади. Табиийки саратоннинг „суюқ“ турлари ўсма пайдо қилмайди.
Саратон баданда жойлашишига қараб ҳам таснифланиши мумкин, яъни кўкрак бези саратони, ўпка саратони ва ҳоказо[1].
Тамаки исте'моли саратон касаллигида ўлимнинг тахминан 22% сабабчиси ҳисобланади[2]. Шунингдек 10% семизлик, нотўғри овқатланиш, жисмоний фаолликнинг етишмаслиги ёки спиртли ичимликларни ҳаддан ташқари истеъмол қилиш ҳам саратон касалигига олиб келади[2][3][4]. Ўзига хос вируслар, бактериялар ва паразитлар билан инфексия бутун дунё бўйлаб саратон касалликларининг тахминан 16-18% ни келтириб чиқарадиган экологик омил ҳисобланади[5]. Юқумли вирусларга Ҳелиcобаcтер пйлори, гепатит Б, гепатит C, инсон папиллома вируси инфекцияси, Эпстеин-Барр вируси, Инсон Т-лимфотроп вируси , Капоси саркомаси билан боғлиқ герпес вируси ва Меркел ҳужайрали полиома вирус киради. Одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИТВ) тўғридан-тўғри саратон касаллигини келтириб чиқармайди, лекин у иммунитет танқислигини келтириб чиқаради, бу бошқа инфекциялар туфайли хавфни, баъзан бир неча минг мартагача (Капоси саркомаси ҳолатида) ошириши мумкин. Муҳими, гепатит Б ва инсон папиллома вирусига қарши эмлаш саратон хавфини деярли йўқ қилади. Атроф-муҳит омиллари, ҳужайра генларини ўзгартиришга ҳаракат қилади[6]. Одатда, саратон ривожланишидан олдин кўплаб генетик ўзгаришлар юзага келади[6]. Саратон касалликларининг тахминан 5-10% ирсий генетик нуқсонларга боғлиқ[7]. Саратон маълум белгилар ва аломатлар ёки турли хил тестлари орқали аниқланиши мумкин[8]. Кейинчалик тиббий кўрикдан ўтказиш орқали қўшимча текширилади ва биопсия билан тасдиқланади[9]. Чекмаслик, соғлом вазнни сақлаш, спиртли ичимликларни истеъмол қилишни чеклаш, кўп миқдорда сабзавот, мевалар ва донли махсулотларни истеъмол қилиш, айрим юқумли касалликларга қарши эмлаш, қайта ишланган гўшт истеъмолини чеклаш орқали айрим саратон касалликларини ривожланиш хавфини камайтириш мумкин. Кўкрак бези саратони кўпинча радиация терапияси, жарроҳлик, кимётерапия ва мақсадли терапиянинг комбинацияси билан даволанади[10][11]. Оғриқ ва симптомларни бошқариш парваришнинг муҳим қисмидир[10]. Паллиатив ёрдам касаллик ривожланган одамларда муҳим аҳамиятга эга[10]. Омон қолиш эҳтимоли саратон турига ва даволанишнинг бошида касалликнинг даражасига боғлиқ[12]. 15 ёшгача бўлган болаларда ташхис қўйилганда, ривожланган дунёда беш йиллик омон қолиш даражаси ўртача 80% ни ташкил қилади[13]. Қўшма Штатлардаги саратон касаллиги учун ўртача беш йиллик омон қолиш даражаси барча ёшдагилар учун 66% ни ташкил қилади[14].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Ўпка саратони даволаш
- ↑ 2,0 2,1 „Cанcер“. Wорлд Ҳеалтҳ Организатион (2018-йил 12-сентябр). Қаралди: 2018-йил 19-декабр.
- ↑ „Обеситй анд Cанcер Риск“. Натионал Cанcер Институте (2012-йил 3-январ). 2015-йил 4-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 4-июл.
- ↑ "Лонг-Терм Алcоҳол Cонсумптион анд Бреаст, Уппер Аэро-Дигестиве Траcт анд Cолореcтал Cанcер Риск: А Сйстематиc Ревиэw анд Мета-Аналйсис". Алcоҳол анд Алcоҳолисм 51 (3): 315–30. Май 2016. дои:10.1093/алcалc/агв110. ИССН 0735-0414. ПМИД 26400678.
- ↑ „Глобал бурден оф cанcер аттрибутабле то инфеcтионс ин 2018: а wорлдwиде инcиденcе аналйсис - Тҳе Ланcет Глобал Ҳеалтҳ“.
- ↑ 6,0 6,1 Wорлд Cанcер Репорт 2014. Wорлд Ҳеалтҳ Организатион, 2014 — Чаптер 1.1-бет. ИСБН 978-92-832-0429-9.
- ↑ „Ҳередитй анд Cанcер“. Америcан Cанcер Соcиэтй. 2013-йил 2-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 22-июл.
- ↑ „Cанcер“. Wорлд Ҳеалтҳ Организатион (2018-йил 12-сентябр). Қаралди: 2018-йил 19-декабр.
- ↑ „Ҳоw ис cанcер диагносед?“. Америcан Cанcер Соcиэтй (2013-йил 29-январ). 2014-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 10-июн.
- ↑ 10,0 10,1 10,2 „Cанcер“. Wорлд Ҳеалтҳ Организатион (2018-йил 12-сентябр). Қаралди: 2018-йил 19-декабр.
- ↑ „Таргетед Cанcер Тҳерапиэс“. cанcер.гов. Натионал Cанcер Институте (2018-йил 26-феврал). Қаралди: 2018-йил 28-март.
- ↑ Wорлд Cанcер Репорт 2014. Wорлд Ҳеалтҳ Организатион, 2014 — Чаптер 1.1-бет. ИСБН 978-92-832-0429-9.
- ↑ Wорлд Cанcер Репорт 2014. Wорлд Ҳеалтҳ Организатион, 2014 — Чаптер 1.3-бет. ИСБН 978-92-832-0429-9.
- ↑ „СЕЭР Стат Фаcт Шеэц: Алл Cанcер Ситес“. Натионал Cанcер Институте. 2010-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 18-июн.
Адабиётлар
- Муродхўжаев Н. К., Очерки современной онкологии, Тошкент, 1998.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Cанcер“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Cанcер (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-07-01 санасида архивланган), Опен Диреcторй Прожеcт
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Тиббиётга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |