Rakurs
Ракурс (франсузча: „раccоурcир“ — қисқартирмоқ) — тасвирий санъатда турли нарсаларни перспектив қисқартириб акс эттириш. Безак рассомлигида ракурс фазовий кенглик ва ҳаракатни ўта самарали кўрсатиш учун қўлланади. Меъморий иншоотлар (шифт, гумбаз кабилар)нинг расми чизилаётганда бино тўғрисида кишида тўғри тасаввур ҳосил қилиш учун ракурс меъёрига алоҳида эътибор берилади. Кино санъатида — бир жойда турган ёки ҳаракатдаги кинокамера орқали бир объектнинг турли томонлардан суратга олиниши. Воқеани, кишини ҳар томонлама кўрсатиш имконини беради[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |