Ramadan Rush
Рамадан Руш атамаси илк бор 2011-йилда Британия ОАВлари томонидан қўлланилган ва кейинчалик чакана савдо сектори томонидан қабул қилинган. Сабаби Бирлашган Қироллик Рамазон даври атрофида (ўша йили у 1-августга тўғри келган) бадавлат Яқин Шарқлик меҳмонларнинг жуда катта оқими ҳудудга келаётганлиги сезила бошлаган эди[1].
2012-йилда Неw Wест Энд Cомпанй, Оксфорд-стрит, Бонд-стрит ва Регент-стритдаги чакана сотувчилар учун бошқарув компанияси, шундай изоҳ берди: „Рамадан Руш – бу тўлиқ бир ҳодиса… Бу биз (Бирлашган қироллик) учун миллионлаб фунтга арзийди – ўтган йили Рамазондан олдинги шошилиш даврида Яқин шарқлик меҳмонлар тахминан 120 миллион фунт сарфлаган, аммо бу ҳар йили ўсиб бормоқда. Биз бу йил (2013) ўн фоизга ошишини кутяпмиз“. Бонд-стрит ва Мейфердаги кўплаб чакана сотувчилар ҳашаматли мижозларига мослашиш учун кечгача ишлаш, арабча гапирадиган ходимларни ёллаш ҳамда Глобал Блуэ ва Премиэр Тах Фреэни ўз ичига олган солиқ қайтариш хизматларини тақдим этиш орқали хизмат кўрсатган[2][3].
Рамазон саналари ҳар йили ўзгариб туриши сабабли[4], „Рамадан Руш“ атамаси июл ва август ойларида, бадавлат Яқин Шарқ мамлакатлари фуқаролари Форс кўрфази давлатлари иссиғидан қочиб Бирлашган Қиролликка келиб, ўзлари билан суперcарларини ҳам олиб келадиган давр – „Суперкар мавсуми“ атамаси билан ҳам боғланади[5].
Ушбу ҳодиса ёз мавсумида бадавлат Форс кўрфази меҳмонларининг Лондоннинг ҳашаматли ҳудудларига кўринадиган таъсири туфайли халқаро ОАВ эътиборини ҳам тортган. Меҳмонхоналар, юқори даражадаги универмаглар ва дизайнер бутиклари мавсумий оқимга тайёргарлик кўриш учун кўпинча иш вақтини узайтиради ҳамда Яқин Шарқдан келган харидорларга мослаштирилган махсус хизматларни таклиф қилади. Ҳашаматли автомобиллар ва катта харид бюджетлари билан келадиган меҳмонлар шаҳар туризми ва чакана савдо иқтисодиётининг айрим қисмлари учун бу даврда сезиларли ўсиш омилига айлишган[6].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Чристмас cомес то Лондон ин Жулй ас сторес cаш ин он 'Рамадан руш'“. Эвенинг Стандард (2011-йил 28-июл). Қаралди: 2016-йил 19-май.
- ↑ „Рамадан Руш/Эид Статемент“. Неw Wест Энд. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 19-май.
- ↑ „УК ретаилерс браcед фор салес жумп то ривал Чристмас, ас 'Рамадан Руш' гец ундер wай“. Телеграпҳ.cо.ук (2015-йил 17-июл). Қаралди: 2016-йил 19-май.
- ↑ „Рамадан бегинс ин Унитед Кингдом“. Қаралди: 2016-йил 19-май.
- ↑ „'Суперcар сеасон' ҳиц cентрал Лондон“. ББC Неwс. Қаралди: 2016-йил 19-май.
- ↑ „‘Рамадан Руш’ оф wеалтҳй Арабс ҳиц Лондон ретаилерс - Тҳе Бостон Глобе“ (эн-УС). БостонГлобе.cом. Қаралди: 2026-йил 24-феврал.