Ramalla
Рамалла (араб номи—Рамаллаҳ маъноси „Худонинг тепалиги“) – Фаластиннинг марказий Ғарбий соҳилдаги шаҳри бўлиб, Фаластин Давлатининг амалдаги маъмурий пойтахти бўлиб хизмат қилади. У Яҳудий тоғларида, Қуддусдан 10 км шимолда, денгиз сатҳидан ўртача 872 метр баландликда, ва ал-Биреҳга туташ жойда жойлашган[1].
Рамаллада Буюк шоҳ Ҳирод даврида тошлардан ясалган бинолар мавжуд, аммо 11-асрдаги Салиб юришларидан олдинги даврдан ҳеч қандай тўлиқ бино мавжуд эмас[1]. Замонавий шаҳар 16-асрда Ғасонийлар авлодидан бўлган араб насроний уруғидан бо\лган Ҳададинлар томонидан асос солинган.
1517-йилда шаҳар Усмонлилар империяси таркибига қўшиб олинган ва 1920-йилда Биринчи жаҳон уруши пайтида Бирлашган Қироллик томонидан босиб олинган[1].
1948-йилги Араб-Исроил уруши бутун Ғарбий соҳилни, шу жумладан Рамаллани ҳам Трансжордания томонидан босиб олинган ва қўшиб олинган. Рамалла кейинроқ 1967-йилги Олти кунлик урушда Исроил томонидан босиб олинган. 1995-йилдаги Осло келишувларидан буён Рамалла Ғарбий Соҳилнинг А ҳудудининг бир қисми сифатида ПНА томонидан бошқарилади.
Тарихи
Қадимги даврлар
Рамалла шаҳри яқинидан қадимий тош қабрлари топилган[2].Қурилиш майдонидан жанубда жойлашган Телл-эн-Насбеҳ, Библиядаги Миспаҳ жойлашган бўлиши мумкин бўлган археологик жой[1].
Рамалла шаҳаридаги бир қанча бинолар Буюк Ҳирод ҳукмронлиги даврига (мил. авв. 37–4) оид тошлардан қурилган[1].
Салибчилар даври
Шаҳардан салибчиларнинг Айюбийлар сулоласи ва илк Усмонлилар даврига оид кулол парчалари ҳам топилган[3].
Рамалла шаҳари Салибчиларнинг „Рамалия“ деб номланган жойи деб ҳисобланади[4][5].Бу шаҳарда Салибчилар давридан қолган, „ал-Бурж“ деб номланган аркли эшикли бино қолдиқлари топилган[6], лекин бинонинг асл хизмат вазифаси аниқланмаган[7].
Усмонийлар даври
Рамалла шаҳри 1517-йилда бутун Фаластина билан биргаликта Усмонлилар империяси таркибига киритилган. 1596-йилда солиқ тизимларида Қудс Ливосининг бир қисми бўлган Қудс наҳиясида рўйхатга олинган. Унда 71 хонадон насроний ва 9 хонадон мусулмон бўлган. Улар буғдой, арпа, зайтун, узум ёки мевали дарахтлар, эчки ёки асалари уяларига 25% миқдорида қатъий белгиланган солиқ ставкасини тўлаган; жами 9400 акçэ бўлган. Даромаднинг ҳаммаси вақф солиғига кетган [8]
.
Замонавий Рамалла шаҳри 1500-йилларнинг ўрталарида Ғассоний насронийларидан бўлган Ҳаддадинлар томонидан ташкил этилган. Ҳаддодинлар (ҳозирги Жадаллоҳ оиласининг аждодлари ва бошқалар) ва уларнинг етакчиси Рашид ал-Ҳаддиддин Иордан дарёсининг шарқидан Қорак ва Шоубак ҳудудларидан келган[9]. Ҳаддоддинлар кўчиши ўша ҳудуддаги уруғлар ўртасидаги жанглар ва тартибсизликлар боғлиқ бўлган.
Ҳаддоддинни Рамалланинг тоғли ҳудуди ўзига тортган, чунки шаҳар унинг ўзи келган ҳудудга ўхшаш тоғли ҳудуд эди. Бундан ташқари, қаълин ўрмонли ҳудуд уни темирчилик учун ёқилғи билан таъминлаши мумкин эди[9].
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Рамаллаҳ | тоwн, Wест Банк | Британниcа“ (эн). www.британниcа.cом. Қаралди: 2022-йил 10-июн.
- ↑ Cондер & Китченер 1883, с. 155
- ↑ Финкелстеин & Ледерман 1997, с. 353
- ↑ Рей 1883, с. 389
- ↑ Праwер анд Бенвенисти, 1970, cитед ин Финкелстеин анд Ледерман, 1997, п. 353
- ↑ Прингле 1997, с. 90
- ↑ Прингле 1997, с. 12
- ↑ Ҳüттеротҳ & Абдулфаттаҳ 1977, с. 121
- ↑ 9,0 9,1 „Америcан Федератион оф Рамаллаҳ Палестине“. 2008-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган.