Рамапитеклар (Рамапитҳеcус) -қирилиб кетган одамсимон маймунлар. 2 тури маълум. Пастки жағ суяклари қолдиқлари ва тишлари Ҳиндистонда юқори миоцен ётқизиқларидан топилган (1934). Р. қолдиқлари Шарқий Африка (Кения, 1962), Европа (Венгрия, Туркия)дан ҳам топилган. Тишларининг морфологик хусусиятларига кўра, Р. австралопитекларга яқин туради. Р.нинг абсолют ёши 13—14 млн. йилга тенг. Р. австралопитекларнинг аждоди ҳисобланади. Лекин кейинги йилларда кўпчилик тадқиқотчилар Р.ни орангутанларга яқинлаштириб, уларни одам аждодлари қаторидан чиқаришни таклиф қилишмоқда.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил