Ramz
Рамз (араб. — ишора қилмоқ) (бадиий адабиётда) — воқеликни бадиий акс эттиришнинг шартли усули; бадиий шартлилик шаклларидан. Рамз мажоздан фарқ қилиб, мазмуни образли қурилиши билан боғлиқ бўлади ва кўпмаънолилиги билан ажралиб туради. Рамз барча халқлар фолклори ва адабиётида қадимдан мавжуд. Рамзий образлар муайян тизимни ташкил этади ва айрим ҳолларда кўпчилик халқлар адабиёти ва санъатида муштарак мазмунни ифодалайди. Мас, шер — мардлик, тулки — маккорлик, бўри — очкўзлик ва бошқа Адабиёт тарихида асрлар давомида ишлатилиб келинаётган рамзий образлар тизими ҳам мавжуд; гул — гўзаллик, маъшуқа; булбул — ошиқ; сариқ ранг — маҳзунлик, қора ранг — мотам рамзи ва бошқа Ижодкорлар анъанавий Рамзлар билан бир қаторда табиатдаги ҳар бир ҳодиса ва детал (Мас, булут, булоқ, чақмоқ ва бошқалар)дан рамзий тасвир учун фойдаланадилар. Бунда у ёки бу нарса тасвир жараёнида ёзувчи мақсадига хизмат қилувчи муайян рамзий маънога эга бўлади.
Халқ оғзаки ижодиёти ва мумтоз адабиётда кенг кўламда ишлатилган рамзий тасвир усули ҳозирги адабиётда ҳам муваффақиятли қўлланилмоқда[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |