Рамзан Аҳмад ўғли Абдулқодиров (1976-йил 5-октябрда туғилган) – россиялик сиёсатчи ва Чеченистон Республикасининг ҳозирги раҳбари. У илгари Чеченистоннинг сепаратистлар томонидан тайинланган муфтийси бўлган отаси орқали Чеченистон мустақиллик ҳаракати билан алоқадор эди. Россия армиясининг генерал-полковниги. Чеченистоннинг собиқ президенти Аҳмад Қодировнинг ўғлидир. Иккинчи Чечен урушида Аҳмад Қодиров Владимир Путин хизматига кирган ва 2003-йилда Чеченистон президенти бўлган. Аҳмад Қодиров 2004-йилнинг май ойида ўлдирилган. 2007-йилнинг февралида 30 ёшли Рамзан Қодиров президент лавозимини эгаллади. У умумий ҳарбий ҳокимият учун чечен қўмондонлари Сулим Ямадаев (2009-йилда вафот этган) ва Саид-Магомед Какиев билан ҳокимият учун шиддатли кураш олиб борган. 2015-йил ноябр ойидан бери Россия Федерацияси Давлат кенгашининг маслаҳат комиссияси аъзоси[1][2]. 2005-йили Россиядаги энг йирик масжидлардан бирини қурдирди[3].

Рамзан Қодиров
Рамзан Кадыров
Рамзан КъадиргӀеран

Қодиров 2023-йилда
Мансаб даври
15-феврал 2007-йилдан – ҳозиргача
Ўтмишдоши Алу Алханов
Чеченистон бош вазири
Мансаб даври
18-ноябр 2005-йилдан – 10-апрел 2007-йилгача
Ўтмишдоши Сергей Абрамов
Вориси Одес Байсултанов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
Рамзан Аҳмадович Қодиров

1976-йил 5-октябр (1976-10-05) (50 ёш)
Центарой, Чечен-Ингуш АССР, РСФСР, Совет Иттифоқи
Миллати Чечен
Сиёсий партияси Единая Россия
Турмуш ўртоғи
  • Медни Қодирова (турм. 1996)
  • Фатима Хазуева
  • Аминат Аҳмадова
Болалари 12 (6 ўғил, 6 қиз)
Онаси Аймани Қодирова
Отаси Аҳмад Қодиров
Мукофотлари

Қодиров Чеченистон Республикаси бошқарувида тоталитар ва репрессив тактикадан фойдаланиб келади[4][5][6][7]. Ўтган йиллар давомида инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари учун Ҳуман Ригҳц Wатч каби халқаро ташкилотлар томонидан танқид остига олинди[8]. Ўз фаолияти давомида аёлларнинг жамиятдаги фаолиятини чеклади ва Республикада гейларга қарши тозалаш ишларни олиб борди[9][10]. Қодиров Чеченистонда ва Россия Федерациясининг бошқа минтақаларида, чет элдаги ҳуқуқ фаоллари, танқидчилар ва уларнинг қариндошларини ўғирлаш, ўлдириш ва қийноққа солишда бош-қош бўлганликда айбланган. У ҳамма айбловларни очиқчасига рад этиб келади[11][12][13][14][15][16].

Қодиров омма олдида қурол ва ҳарбий либослар билан суратга тушган, бойлигини намойиш қилиб, ҳалоскор тимсолида омма орасида танилган[17][18][19]. Қодировлар оиласи унинг мамлакат раҳбарлиги даврида анча бойиди[20].

Биографияси ва фаолияти

Чечен-Ингуш АССРнинг Центарой шаҳрида туғилган. У Аҳмад Қодиров ва Айманий Қодирова оиласида иккинчи ва кенжа фарзанди эди. Унинг Зелимхон исмли акаси бор эди (1974-йилда туғилган, 2004-йил 31-майда ўлган), икки опаси бор: Зарган (1971-йилда туғилган) ва Зулай (1972-йилда туғилган).

1990-йиллар бошида, Совет Иттифоқи парчаланиши билан чеченлар мустақиллик учун курашни бошладилар. Қодиров имомлик қилган отаси Аҳмад Қодировнинг ҳурматини қозонишга интиларди. Аҳмад Биринчи Чечен уруши пайтида русларга қарши жиҳод чақирувини қўллаб-қувватлаган, аммо иккинчи Чечен урушида Россияга содиқлигини эълон қилган[21][22].

Биринчи Чечен уруши пайтида отаси билан бирга Россия қуролли кучларига қарши курашган[23][24]. Урушдан кейин Рамзан Чеченистоннинг сепаратист муфтийси бўлган отаси Аҳмаднинг шахсий ҳайдовчиси ва қўриқчиси бўлган[25]. Қодировчилар армияси Биринчи Чечен уруши даврида[26], Аҳмад Қодиров Россияга қарши жиҳод эълон қилганида тузилган. Оила 1999-йилда Иккинчи Чечен уруши бошида Россия томонига ўтиб кетган. Ўшандан бери Қодиров ўз милициясини Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) кўмагида бошқарган, шу жумладан хизмат гувоҳномалари билан таъминланган, Чеченистон президенти хавфсизлик хизмати раҳбари бўлган. Милиция кейинчалик Қодировчилар номи билан машҳур бўлди[27].

2004-йил 9-майда отаси, ўша пайтдаги президент ўлдирилганидан сўнг, Рамзан 2004-йил 10-майда Чеченистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди[28].

2005-йил январ ойида унинг синглиси Доғистон полицияси томонидан ҳибсга олинган. Қодиров 150 га яқин қуролланган киши билан Хасавюрт шаҳар полицияси биноси томон йўл олган. Шаҳар мерининг сўзларига кўра, Қодировнинг одамлари бўлинмани ўраб олиб, навбатчиларига ҳужум қилган. Зулай Қодирова озод қилинган[29].

2005-йил август ойида Қодиров Грозний шаҳар марказидаги вайрон қилинган харобалар ўрнига „Европадаги энг катта масжид“ қурилишини эълон қилди[30]. Чеченистон „Россиядаги энг тинч жой“ эканлигини ва бир неча йилдан кейин дунёдаги „энг бой ва энг тинч“ жой бўлишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, уруш аллақачон тугаган, атиги 150 нафар „бандит“ қолган (расмий маълумотларга кўра 700 дан 2000 нафаргача исёнчи жангчилардан фарқли ўлароқ) ва отасининг шарофати билан 1999-йилдан бери 7000 сепаратист Россия томонига ўтган.

2005-йилнинг ноябригача Бош вазирнинг биринчи ўринбосари бўлиб қолди[31].

2005-йил ноябр ойида Чеченистон бош вазири Сергей Абрамов автоҳалокатдан кейин истеъфога чиққан. Қодиров 2005-йил 18-ноябрда муваққат бош вазир этиб тайинланди. У зудлик билан қимор ўйинлари ва спиртли ичимликлар ишлаб чиқаришни тақиқлаш каби шариат қонунларини амалга оширишга киришди[32][33].

2006-йил феврал ойида Муҳаммад карикатураларининг нашр этилишига жавобан данияликларни „жосус“ ва „терроризм тарафдори“ деди. Дания фуқароларининг Чеченистонга киришини тақиқлаб, минтақада фаолият юритувчи энг йирик нодавлат ташкилот бўлган Дания қочқинлар кенгаши фаолиятини тақиқлади. Қодировнинг „Ўша карикатурачини тириклайин кўмиш керак“, деган сўзлари келтирилади[34].

Қодиров аёлларнинг рўмол ўрашга мажбурлаш ҳақидаги фармони чиқди. Республика бюджетини федерал тарзда ажратишни рад этиб, кўпроқ пул талаб қилди ва чегарачилардан ташқари барча федерал кучларни олиб чиқишга чақирди.

Қодиров 2006-йил 4-мартда Алханов томонидан Чеченистон Республикаси Бош вазири этиб тайинланган[35]. Қодиров лавозимга киришганидан кўп ўтмай, Грознийнинг вайрон бўлган марказидаги Сунжа дарёси бўйидаги участкада 120 минг кв.м. майдонда президент саройи қуриш лойиҳасини тасдиқлади. Беш юлдузли меҳмонхона ва дам олиш масканларини ўз ичига олган лойиҳани қуриш учун тахминан 1,5 миллиард рубл (54 миллион доллар) сарфланиши тахмин қилинган[36].

Кейинроқ Қодиров Чеченистон бўйлаб тарқалиб кетган қочқинлар лагерларини ёпишга чақириб, қочқинларни „Чеченистон ва Россия ўртасида зиддиятни авж олдиришдан манфаатдор, минтақамиздаги вазиятни беқарорлаштиришга интилаётган халқаро жосуслар“ деб атади. Реутерс агентлиги унинг „қочоқлар лагерларини тугатиш бизга хорижий разведка хизматларида ишлаётган жосусларни фош қилиш имконини беради“ деган сўзларидан иқтибос келтирди[37]. Унинг амакиваччаси Одес Байсултанов 2006-йил 6-мартда Чеченистон парламенти томонидан бир овоздан маъқулланганидан кейин Алханов томонидан Бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган[38][39].

2006-йил 5-июнда Чеченистон Халқ Ассамблеяси спикери Дукваха Абдураҳмонов Москвада бўлиб ўтган матбуот анжуманида „Қодировдан бошқа президентлик учун муқобил йўқ, Қодиров жанговар мукофотларга эга, ҳаётни яхшилаш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муваффақиятларга эришди. Ҳозирги босқичда унинг ўрнини ким боса олади? Ҳеч ким“, – деди. Ўша йилнинг охирида Чеченистоннинг Федерация Кенгашидаги вакили ва Қодировнинг яқин иттифоқчиси Умар Жабраилов Қодировни республика президенти бўлишига кўмаклашишни талаб қилди[40].

Кейинги ҳафтада бир қанча рус газеталари Чеченистондаги вазиятнинг ёмонлашуви Қодировнинг республика президенти лавозимида Алу Алханов ўрнига келиши эҳтимолини камайтиргани ҳақида хабар тарқатди[41][42].

2006-йил 6-декабрда Қодиров Чеченистонда тинч аҳолининг ўлими ёки бедарак йўқолиши учун жавобгар бўлган федерал ҳарбий қисмлар қўмондонларини (генерал-маёр Александр Студеникин) жавобгарликка тортишини айтди. Бундан ташқари, Қодиров Чеченистондаги урушни чечен халқи эмас, балки Россия раҳбарияти бошлаганини айтди. Қодировнинг изоҳлари унинг ҳукумати Москвада унинг Чеченистон президенти лавозимига кўтарилишига тўсқинлик қилаётган айрим шахслардан норозилигини ифодалаган бўлиши мумкин[43]. 2006-йилда америкалик дипломат сиздирган материалларга кўра, Қодиров Россиянинг Кавказ минтақасида иштирок этган дабдабали тўйда раққоса болаларга 100 доллардан улоқтиргани ва тунда Каспий денгизида скутер билан сайр қилгани, янги турмуш қурган эр-хотинга „беш килолик олтин“ совға қилгани айтилади[44].

2007-йил 5-февралда Қодиров Чеченистон президенти бўлишга интилмаслигини айтди, лекин Алхановни танқид қилди. Қодиров, шунингдек Чеченистондаги уруш „қуролли гуруҳлар йўқ қилингани“ билан якунланганини айтди. Алханов, ўз навбатида, Грознийда улкан портретлари кўзга ташланадиган Қодировга аниқ ишора қилиб, „шахсга сиғиниш ва бир шахсни идеаллаштиришни“ танқид қилди.

2007-йил 15-февралда Путин Алхановни лавозимидан четлатиш ва Қодировни Чеченистон президенти вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади[45]. 2007-йил 2-мартда Чеченистон парламенти бу номзодни маъқуллади[46]. Кейинги кунларда республиканинг маъмурий тузумида ҳам юқори, ҳам ўрта мансабдор шахсларга тегишли жиддий ўзгаришлар рўй берди. Бош вазирнинг собиқ ўринбосари Одес Байсултанов (Қодировнинг амакиваччаси) бўш турган бош вазир лавозимига кўтарилди. Танқидчиларнинг таъкидлашича, Қодиров республикада фаол равишда ўзининг „ҳокимият вертикали“ни қурди ва ўз оила аъзоларини одамларни (Қодиров) раҳбар ва муҳим лавозимларга қўйиб, қариндош-уруғчиликни рағбатлантирди.

Газета.ру газетасининг ёзишича, мустақил Левада маркази ўтказган сўров натижаларига кўра, россияликларнинг атиги 33 фоизи Қодировга ишониш мумкинлигини, 35 фоизи эса унга ишонмаслигини айтган. „Қодиров Чеченистондаги вазиятни нормаллаштириб, у ерда қон тўкилишини тўхтата оладими, деб ўйлайсизми?“ деган саволга 31 фоизи „ҳа“, 38 фоизи „йўқ“ деб жавоб берган[47].

Мукофотлари ва унвонлари

Россия Федерацияси

  • Россия Қаҳрамони (2004, 2007)
  • ИВ даражали „Ватан олдидаги хизматлари учун“ ордени (2006)
  • „Жасорат“ ордени (2003)
  • „Фуқаролар тинчлигини муҳофаза қилгани учун“ медали (2002, 2004)
  • „Миллий бойликларни асрагани учун“ медали
  • Россия Думаси сертификати (2009)
  • Г. К. Жуков медали
  • Москва шаҳрининг 300 йиллиги медали
  • Санкт-Петербург шаҳрининг 300 йиллиги медали
  • Ҳарбий нишон

Чечен Республикаси

  • Аҳмад Қодиров ордени (2005)
  • „Парламентаризм ривожи учун“ медали (2007)
  • Чечен Республикаси ифтихори (2006)

Қозоғистон

  • Остона шаҳрининг 10 йиллиги (2008)

Бошқалар

  • „Ал-Фаҳр“ мукофоти (2007)
  • „Чечендаги анти-террор амалиётини қўллаб қувватлагани учун“ медали (2006)
  • „Кавказ учун“ медали (2006)
  • „Россияда қонунийликни ривожлантиргани учун“ медали (2007)
  • „Бунёдкорлиги учун“ (2011)
  • „Олтин Юлдуз“ (2007)

Манбалар

  1. ↑ „Рамзан Кадыров включен в состав консультативной комиссии Госсовета РФ“. Иа Регнум. 2017-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-май.
  2. ↑ „Рамзан Кадйров беcомес неw мембер оф Адвисорй Cоммиссион оф РФ Стате Cоунcил“. 2021-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-май.
  3. ↑ „Биггест мосқуэ фор Грознй“. Тҳе Гуардиан (4-август 2005-йил). Қаралди: 22-май 2010-йил.
  4. ↑ Лялл, Жасон (2010). "Аре Cоэтҳниcс Море Эффеcтиве Cоунтеринсургенц? Эвиденcе фром тҳе Сеcонд Чечен Wар" (эн). Америcан Политиcал Сcиэнcе Ревиэw 104 (1): 1–20. дои:10.1017/С0003055409990323. ИССН 1537-5943. ҳттпс://www.cамбридге.орг/cоре/жоурналс/америcан-политиcал-сcиэнcе-ревиэw/артиcле/абс/аре-cоэтҳниcс-море-эффеcтиве-cоунтеринсургенц-эвиденcе-фром-тҳе-сеcонд-чечен-wар/43ЭДЕАБC8618Д35813635515C40457Ф0. "Синcе ҳис асcент то поwер ин 2006, Рамзан Кадйров ҳас cарефуллй cултиватед а cлимате оф феар тҳроугҳ селеcтиве дисаппеаранcес, таргетед ассассинатион оф региме cритиcс, анд тҳе нигҳттиме бурнинг оф суспеcтед инсургенц’ ҳомес" 
  5. ↑ Тайлор, Бриан Д.. Стате Буилдинг ин Путин'с Руссиа: Полиcинг анд Cоэрcион афтер Cоммунисм (эн). Cамбридге Университй Пресс, 2011 — 268-бет. ИСБН 978-1-139-49644-5. 
  6. ↑ Жонес, Адам. Геноcиде: А Cомпреҳенсиве Интродуcтион (эн). Роутледге, 2010 — 230-бет. ИСБН 978-1-136-93797-2. 
  7. ↑ „Тҳе Путин оф Чечня“. Тҳе Неw Ёркер (инглизча). 1 Фебруарй 2016. Қаралди: 13 Марч 2022.
  8. ↑ „Wидеспреад Тортуре ин тҳе Чечен Републиc“. Ҳуман Ригҳц Wатч. Қаралди: 2016-йил 15-май.
  9. ↑ МаcФарқуҳар, Неил. „Чечен Леадер'с Адвиcе он Wомен: Лоcк Тҳем Ин“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2015-йил 20-май). Қаралди: 2018-йил 18-феврал.
  10. ↑ „Оне оф тҳе виcтимс оф Чечня'с 'гай пурге' ҳас спокен оут абоут ҳис тортуре ордеал“ (эн-ГБ). Тҳе Индепендент (2017-йил 16-октябр). Қаралди: 2018-йил 18-феврал.
  11. ↑ Крамер. „Ин а Деатҳ, Детаилс оф Море Руссиан Мурдер-фор-Ҳире Плоц“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2020-йил 9-июл). 2020-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган.
  12. ↑ „Рамзан Кадйров дениэс Георгиа жоурналист мурдер плот“. ББC Неwс.
  13. ↑ „Кадйров Лаугҳс Офф Аллегатионс Тҳат Ҳе Маде Ҳит Лист“. Тҳе Мосcоw Тимес (2012-йил 17-сентябр).
  14. ↑ „Германй инвестигатес Руссиан овер плот то килл Чечен диссидент“. ДW.
  15. ↑ „Републиc“.
  16. ↑ Милашина. „Новая Газета“.
  17. ↑ „Рамзан Кадйров: Путин'с кей Чечен аллй“. ББC Неwс (2020-йил 21-май). Қаралди: 2022-йил 14-март.
  18. ↑ „Wҳй тҳе Чечен Wарлорд Wеарс Десигнер Бооц“. ГҚ (2022-йил 28-феврал). Қаралди: 2022-йил 15-март.
  19. ↑ Баданин. „Ҳоw а Репресентативе оф а Топ Чечен Леадер 'Солвед' Руссиан Бусинесс Диспутес – Анд Wалкед Аwай Wитҳ Миллионс“. ОCCРП. Қаралди: 2022-йил 15-март.
  20. ↑ „Путин'с cлосест аллй – анд ҳис биггест лиабилитй | Оливер Буллоугҳ“ (эн). тҳе Гуардиан (2015-йил 23-сентябр). Қаралди: 2022-йил 14-март.
  21. ↑ „Тҳе Путин оф Чечня“. Тҳе Неw Ёркер. Қаралди: 16 Жулй 2017.
  22. ↑ „ББCCзеч.cом – Свěт – Бýвалý šампион Мике Тйсон в Čэčэнску заҳáжил турнаж в боху“. www.ббc.cо.ук. Қаралди: 2017-йил 24-август.
  23. ↑ „Путин вспомнил, как Кадыров с отцом воевали против России (видео)“ (ру). УНИАН (2016-йил 14-апрел). Қаралди: 2022-йил 22-январ.
  24. ↑ „Рамзан Кадыров: я никогда не говорил, что убивал русских солдат“ (ру). Медуза (2016-йил 28-ноябр). Қаралди: 2022-йил 22-январ.
  25. ↑ „Рамзан Кадыров. Биография“. РИА Новости (2007-йил 16-феврал). Қаралди: 2016-йил 15-май.
  26. ↑ Неwтон, Мичаэл. Фамоус Ассассинатионс ин Wорлд Ҳисторй: Ан Энcйcлопедиа [2 волумес] (эн). АБC-CЛИО, 2014-04-17. ИСБН 978-1-61069-286-1. 
  27. ↑ Рохбургҳ, Ангус. Тҳе Стронгман: Владимир Путин анд тҳе Струггле фор Руссиа (эн). Блоомсбурй Публишинг, 2021-09-09 — 164-бет. ИСБН 978-0-7556-3927-4. 
  28. ↑ „Рамзан Кадйров- Чечня'с фирст депутй приме министер“. Правда Репорт (2004-йил 10-май). 2017-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 24-ноябр.
  29. ↑ "Рамзан Фреэс Ҳис Систер...". Чечня Wеэклй 6 (2). 13 Жануарй 2005. Арчивед фром тҳе оригинал он 10 Деcембер 2007. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20071210092947/ҳттп://www.жаместоwн.орг/публиcатионс_детаилс.пҳп?волуме_ид=409&&иссуэ_ид=3195. 
  30. ↑ „Биггест мосқуэ фор Грознй“. Тҳе Гуардиан (2005-йил 4-август). Қаралди: 2010-йил 22-май.
  31. ↑ {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда сарлавҳа= параметрини белгилашингиз керак. „{{{титле}}}“ (ру). Чечня Говернмент. 2013-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 26-ноябр.
  32. ↑ "Рамзан – Видео Стар?". Чечня Wеэклй 7 (11). 16 Марч 2006. Арчивед фром тҳе оригинал он 6 Май 2008. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20080506070231/ҳттп://www.жаместоwн.орг/публиcатионс_детаилс.пҳп?волуме_ид=416&иссуэ_ид=3656. 
  33. ↑ {{Янгиликлар манбаси}} андозасидан фойдаланишда титле= параметри белгиланиши керак.
  34. ↑ "Рамзан Банс Алл Тҳингс Даниш". Чечня Wеэклй 7 (6). 9 Фебруарй 2006. Арчивед фром тҳе оригинал он 21 Новембер 2006. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20061121005046/ҳттп://www.жаместоwн.орг/публиcатионс_детаилс.пҳп?волуме_ид=416&иссуэ_ид=3616&артиcле_ид=2370761. 
  35. ↑ „Рамзан Кадыров назначен премьером Чеченской республики“. Чаннел Оне Руссиа (2006-йил 4-март). Қаралди: 2016-йил 24-ноябр.
  36. ↑ "Кадйров Финдс Фифтҳ Cолумн Амонг Дисплаcед Чеченс". Чечня Wеэклй 7 (17). 27 Април 2006. Арчивед фром тҳе оригинал он 30 Септембер 2007. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20070930190012/ҳттп://www.жаместоwн.орг/публиcатионс_детаилс.пҳп?волуме_ид=416&иссуэ_ид=3706&артиcле_ид=2371029. 
  37. ↑ "Кадйров Финдс Фифтҳ Cолумн Амонг Дисплаcед Чеченс". Чечня Wеэклй 7 (17). 27 Април 2006. Арчивед фром тҳе оригинал он 30 Септембер 2007. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20070930190012/ҳттп://www.жаместоwн.орг/публиcатионс_детаилс.пҳп?волуме_ид=416&иссуэ_ид=3706&артиcле_ид=2371029. 
  38. ↑ {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда сарлавҳа= параметрини белгилашингиз керак. „{{{титле}}}“ (ру). РЕГНУМ Неwс Агенcй (2007-йил 10-апрел). Қаралди: 2016-йил 26-ноябр.
  39. ↑ Лансфорд, Том. Политиcал Ҳандбоок оф тҳе Wорлд 2015 (эн). Тҳоусанд Оакс, Cалифорниа: CҚ Пресс, 2015. ДОИ:10.4135/9781483371597. ИСБН 978-1-4833-7157-3. 
  40. ↑ "Умар Дзҳабраилов Wанц Кадйров То Реплаcе Алкҳанов". Чечня Wеэклй 7 (43). 9 Новембер 2006. Арчивед фром тҳе оригинал он 30 Септембер 2007. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20070930190039/ҳттп://www.жаместоwн.орг/публиcатионс_детаилс.пҳп?волуме_ид=416&иссуэ_ид=3919&артиcле_ид=2371634. 
  41. ↑ "Кадйров Вс. Алкҳанов: Руссиан Медиа Трй То Кеэп Сcоре". Чечня Wеэклй 7 (44). 16 Новембер 2006. Арчивед фром тҳе оригинал он 30 Септембер 2007. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20070930190737/ҳттп://www.жаместоwн.орг/публиcатионс_детаилс.пҳп?волуме_ид=416&иссуэ_ид=3926&артиcле_ид=2371653. 
  42. ↑ „Кадйров элеcтед ҳеад оф Чечня Пеоплес' Ассемблй“. Cауcасиан Кнот (2006-йил 31-октябр). Қаралди: 2016-йил 7-декабр.
  43. ↑ "Кадйров Воwс То Просеcуте Федерал Cоммандерс Фор Абусес". Чечня Wеэклй 7 (47). 7 Деcембер 2006. Арчивед фром тҳе оригинал он 27 Септембер 2007. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20070927202845/ҳттп://www.жаместоwн.орг/публиcатионс_детаилс.пҳп?волуме_ид=416&иссуэ_ид=3948&артиcле_ид=2371717. 
  44. ↑ Сcотт Шане анд Андреw W. Леҳрен. „Леакед Cаблес Оффер Раw Лоок ат У.С. Дипломаcй“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2010-йил 28-ноябр). Қаралди: 2010-йил 26-декабр. „Ин а 2006 аccоунт, а wиде-эед Америcан дипломат десcрибес тҳе лавиш wеддинг оф а wелл-cоннеcтед cоупле ин Дагестан, ин Руссиа’с Cауcасус, wҳере оне гуэст ис тҳе стронгман wҳо рунс тҳе wар-равагед Руссиан републиc оф Чечня, Рамзан Кадйров. Тҳе дипломат теллс оф дрункен гуэсц тҳроwинг 5000 биллс ат чилд данcерс, анд нигҳттиме wатер-сcоотер жаунц он тҳе Cаспиан Сеа. ... тҳат Рамзан Кадйров “ҳад броугҳт тҳе ҳаппй cоупле ‘а фиве-кило лумп оф голд’ ас ҳис wеддинг пресент.”“.
  45. ↑ „Путин Дисмиссес Чечен Пресидент, Пуц Приме Министер ин Чарге“. Фох Неwс Чаннел (2007-йил 15-феврал). 2008-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 15-феврал.
  46. ↑ Чечен парлиамент вотес фор аппоинтинг Рамзан Кадйров ас пресидент – Руссиан Неwс – РЕГНУМ Wебархив андозасида хато: |урл= қийматини текширинг. Бўш.
  47. ↑ "Полл Финдс А Плуралитй Оф Руссианс Диструст Рамзан". Чечня Wеэклй 8 (11). 15 Марч 2007. Арчивед фром тҳе оригинал он 20 Май 2008. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20080520043841/ҳттп://www.жаместоwн.орг/публиcатионс_детаилс.пҳп?волуме_ид=421&иссуэ_ид=4037&артиcле_ид=2372009. 

Яна қаранг