Рандак (Агростемма гитҳаго) — чиннигулдошларга мансуб бир йиллик бегона ўт. Бўйи 20—70 см. Барги энсиз, пояда иккитадан қарама-қарши жойлашган. Гули тўқ пушти, йирик. Меваси кўсаксимон. Уруғи қора, ғадирбудур. Май ойида гуллайди, меваси июнда пишади. Лалмикор ерларда ўсади. Ўзбекистонда фақат Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида арпа ва буғдойзорларда, йўл ёқаларида учрайди. Уруғида 6,5% ча заҳарли сапонин, гистагин ва бошқа бор. Р. уруғи аралашган донни еган парранда, ҳайвон ва ҳатто одам заҳарланиши мумкин.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил