Ранг – моддалар чиқарган ёки қайтарган нурланиш спектрига мос равишда ёруғликнинг муайян кўриш туйғусини ҳосил қилиш хоссаси. Нурланишнинг ёруғлик энергияси атрофидаги буюмлардан қайтиб, кўз қорачиғи орқали кўзнинг сезгир ҳужайравий қабул қилувчи пардасига тушиб, унга фаол таъсир қилади. Модда қайси Рангдаги нурни юца, ўша Рангдаги нурни ўзидан чиқаради. Рангнинг спектри моддани ташкил этувчи атом ва молекулалар хусусиятларига қараб ўзгариши мумкин. Спектрни ташкил этувчи нурлар энергиясининг зичлиги бир-бирига яқин бўлганда оқ Ранг ҳосил бўлади. Ёритувчанлик ёки ёритилганликнинг камайиши натижасида моддаларнинг ранги ноаниқлашади.

Уч хил Рангнинг қўшилишидан хоҳлаган Рангни ҳосил қилиш мумкин. Халқаро келишувга биноан, 3 асосий Ранг танлаб олинган: қизил, сариқ ва ҳаво ранг. Рангли телевидение, рангли фотография ва бошқаларнинг асосида 3 хил Ранг аралашмаси ётади. Тўлқин узунлиги ҳар хил бўлган ёруғлик ҳар хил ранг таассуротини ҳосил қилади: ^.=460 нм да – бинафша ранг, 470 нм да – кўк ранг, 480 нм да – зангори ранг, 520 нм да – яшил ранг, 580 нм да – сариқ, ранг, 600 нм да – тўқ сариқ (апелсин) ранг, 640 нм да – қизил ранг, 700 нм да тўқ қизил (қирмизи) ранг ҳосил бўлади.

Баъзи одамларда ранг ажрата олмаслик касаллиги учрайди. Бу касалликда рангли расмлар билан оқ-қора расмлар ва светофор чироқлари бир хил кўринади. Моддалар ҳароратини бевосита аниқлаш мумкин бўлмаган вақтда чиқариш спектридаги Рангнинг ўзгаришидан фойдаланилади. Шу усул билан Қуёш сирти ҳарорати аниқланган. Киме тажрибаларида эриган модда консентрацияси (ранги)ни аниқлашда махсус оптик асбоб (спектрофотометр)лардан фойдаланилади[1].

Ранг – оптик диапазондаги электромагнит нурланишнинг сифат характеристикаси.


Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил


Андоза:Cолор-стуб