Рана санга, Санграм Сингҳ (?—1528) — рожпут, Бобурнинг Ҳиндистондаги энг кучли рақиби. Р. С.нинг асосий мулки Мевар эди. Манду султонларининг ҳокимияти заифлашгач, Р. С. ундан Рантанбур, Арангпур, Бхилсан ва Чандири каби кенг вилоятларни тортиболган. Бобур Кобулдалигида Р. С. унга киши юбориб, „Агар ҳукмдор Деҳяи вилоятига келгудек бўлсалар, мен Аграга кетаман“ деган. Бироқ Бобур 1526-йил Иброқим Лўдийни енгиб, Деуш ва Аграни олгач, Р. С. унга қарши чиқиб (1527-йил), Кандар қалъасини қамал қилган ва уни эгаллаган. Р. С. билан Бобур ўртасидаги сал қилувчи Кхануа жанги 1527-йил 13 мартда юз берди. Жангда Бобур кўллаган тулғама усули ва артиллерия иш берди. Жангда Бобур тўла ғалабага эришди. Р. С. бир йилдан сўнг вафот этган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил