турли рақамлар

Рақамлар —сонлар ифодаланадиган шартли белгилар. Қадимда сонлар сўзлар орқали ифодаланган. Халқларнинг ижтимоий-хўжалик ҳаёти ривожланиши билан мукаммалроқ белгиларга ва ҳисоблаш тизимларига эҳтиёж туғилди.

Энг қадимги рақамлар бобилликлар ва мисрликларга мансуб. Миср иероглиф рақамларида (милоддан аввалги 3000–2500-йиллар) сонларни ифодалаш учун махсус расмбелгилар, кейинроқ иератик ва демотик ёзувлари пайдо бўлди. Бобил рақамлари (милоддан аввалги 2000-йил боши), асосан, 1, 10, 60 ва 100 ни билдирувчи миххат белгилари бўлиб, бошқа барча рақамлар шулар асосида ифодаланган. Миср иератив ёзувидан Яқин ва Ўрта Шарқдаги барча ёзувлар ҳамда Юнон Иония ёзуви, шу билан бирга алифбога асосланган рақамлар келиб чиқди. Босма юнон алифбоси славянкирилл ва ҳарфий рақамларга асос солди. Ҳозирги рақамларнинг тимсоллари ʻ (нол билан бирга) Ҳиндистонда В асрга яқин юзага келган. Бунгача Ҳиндистонда кҳароштҳи рақамлари ва у билан деярли бир вақтда браҳми рақамлари бўлган. Браҳми рақамларидан ҳинд гвалиор рақамлари келиб чиқди. Гвалиор рақамлар эса араб рақамларига асос бўлган. Араб рақамлари шарқий ва ғарбий (ғубор) рақамларидан иборат. Шарқий араб рақамлари Миср ва ундан Шарқдаги араб мамлакатлари, Эрон ҳамда Афғонистонда, ғарбий араб рақамлари (губор) эса Мисрдан ғарбдаги мамлакатларида қўлланади. Европада ИХ асрдан бошлаб ғубор рақамлари тарқалди ва тезда оммалашди. Шарқ мамлакатларида эса ғубор рақамлари ХИХ асргача ҳам кенг тарқалмади.

Адабиёт

  • Юшкевич А. П., История математики в средние века, М., 1961.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил