Рашад Шолан (озарбайжонча: Рəşад Фəрҳад оğлу Мəммəдов; 1980-йил, 24-июн; Имишли тумани) — Озарбайжон шифокори, жарроҳ-уролог ва трансплантолог.

Рашад Шолан
Таваллуди
Фуқаролиги Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон
Соҳаси жарроҳ, уролог, трансплантолог, семизлик касаллиги
Таълими Озарбайжон тиббиёт университети

У, Америка Урологлар Ассоциациясининг ва Европа Урологлар Ассоциациясининг тадқиқотчи а’зоси, “Буйрак Трансплантацияси бўйича Мутахассислар Ассоциацияси”нинг Бошқарув Кенгаши раиси,[1] Озарбайжон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг буйрак трансплантацияси бўйича бош мутахассиси (2019–2021), Озарбайжон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг орган трансплантацияси бўйича эксперт мутахассиси, Республика Диагностика Марказининг “Буйрак касалликлари ва трансплантология” бўлими мудири (2017–2023), Озарбайжон ФА Қараэв номидаги Физиология Институти “Иммунофизиология ва экспериментал трансплантология” лабораторияси мудири, Давлат Хавфсизлик Хизмати, Ҳарбий-Тиббиёт Бош Бошқармаси Илмий Тажриба Маркази раҳбари, шунингдек ДХХ ҲТБ Ҳарбий Ҳоспиталининг “Буйрак Касалликлари ва Орган Трансплантацияси” бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари доктори.

Ҳаёти

Рашад Шолан 27 июн 1980-йилда Озарбайжон ССРининг Имиşли шаҳрида зиёли оилада туғилган. 1987–1993 йилларда Боку шаҳридаги 264-сонли ўрта мактабда таҳсил олган, 1993-йилда эса танлов орқали академик Азад Мирзоcанзаденинг шарафли раҳбарлиги остида Ҳабиббек Маҳмудбеков номидаги Техник-Ҳуманитар Лицейга қабул қилинган. 1997-йилда таҳсилини якунлаган ва айни йили Озарбайжон тиббиёт университетининг биринчи даволаш-профилактика факултетига ўқишга кирган.

2000-йилда "Хроник пиэлонефрит ва гломерулонефрит касалликларида сийдик микрофлорасини ўрганиш" мавзусида биринчи илмий-тадқиқот ишини олиб борган ва муаллифи бўлган илмий иш Талабалар Илмий Жамиятининг (ТЕC) конгресс материалларида чоп этилган. 2002-йилда биринчи даволаш-профилактика факултети Талабалар Илмий Жамияти раиси этиб сайланган. 2003-йилда "Иваниссевич операцияси вақтида мини-киришдан фойдаланиш" мавзусидаги талабалар илмий иши йилнинг энг яхши талабалар иши номинациясига лойиқ кўрилган. Шу йили Озарбайжон Тиббиёт Университетини фарқланиш дипломига эга бўлиб тамомлаган.

Айни йили Туркия Республикаси Эге университети "Урология" кафедрасида урология бўйича резидентурага қабул қилинган. 2003–2009 йилларда Эге Университети "Урология" кафедрасининг ассистенти бўлган. Шу даврда у уроложик жарроҳликнинг барча йўналишлари — уроонкология, эндоурология, андрология, функсионал урология, лапароскопик урология бўйича малака оширган. Шу даврда унинг кафедра ходимлари билан ҳаммуаллифи бўлган бир қатор илмий мақолалари Туркия, АҚШ, Бразилия, Япония ва бошқа мамлакатларда чоп этилган.

Рашад Шолан Эге Университетидаги фаолияти давомида 802 та операция амалга оширган. 2008–2009 йилларда тиббиёт факултети ёнида Эге Университети хорижий шифокор ва талабалар вакиллигининг раҳбари бўлган. 2009-йилда "Тестостероннинг тос таги мушакларига та’сири ва стресс туридаги сийиш пайтида уродинамик кўрсаткичлар" мавзусида диссертациясини ҳимоя қилган, ушбу иш Туркия Континенсия Жамияти мукофотига сазовор бўлган[2][3].

2009-йилда Туркияда шифокори уролог ихтисослиги бўйича таҳсилини тамомлаб, Озарбайжонга қайтган. Озарбайжонда лапароскопик урологиянинг асосчиларидан бири бўлган[4]. Марказий Нефтчилар Касалхонасида шифокори уролог сифатида ишлашни бошлаган ва 2010-йилдан бошлаб касалхонанинг урологик амалиётига уроонкологик, реконструктив, андроложик операцияларни киритишга эришган. 2010-йилда Озарбайжонда "Халқаро Ёш Урологлар Ассосиасияси"нинг расмий вакили бўлган[5].

2011-йилда Озарбайжонда биринчи бор буйракни лапароскопик-урологик йўл билан олиб ташлаш операциясини амалга оширган. Шу йилда Жанубий Кореянинг Ёнсеи Университетида роботик урологик жарроҳлик ва буйрак трансплантацияси бўйича узоқ муддатли малака оширган. 2012-йилда Эндоурологларнинг 30-чи Халқаро Конгрессида Озарбайжоннинг лапароскопик урология бўйича биринчи сериясини тақдим қилган. Шу йили Франсияда (Страсбург университети – ИРCАД) экспериментал лапароскопик жарроҳлик курсларини муваффақиятли тамомлаган.

Шунингдек, Эге Университетида амалга оширган диссертация ишлари Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссияси томонидан нострификация қилиниб, унга "тиббиёт бўйича фалсафа доктори" илмий даражаси берилган[6]. Кейинчалик, 2014-йилда Туркия Республикасида микрожжарроҳлик курсларини муваффақиятли тамомлаган. 2014-йилда паралел равишда Республика Диагностика Марказида урологик фаолият юритган ва ушбу касалхонанинг расмий консултанти бўлган.

2015-йилда Америка Урологлар Ассосиасиясининг (Америcан Урологиcал Ассоcиатион) тадқиқотчи а’зоси бўлган. 2017-йилда Республика Диагностика Марказида "Буйрак касалликлари ва трансплантология" бўлимини ташкил қилган ва бўлим раҳбари этиб тайинланган, шу вақтдан бошлаб давлат ва пуллик асосда буйрак кўчириш операцияларини амалга оширишни бошлаган[7][8].

2018-йилда Осиёнинг энг йирик буйрак трансплантацияси маркази бўлган Ёнсеи Университетида буйрак кўчириши бўйича малака оширган. 2019-йилда унинг раҳбарлигида "Буйрак касалликлари ва трансплантология" бўлими халқаро сифат сертификатига эга бўлган АҚШнинг ЖCИ сертификатини олган. 2019–2020 йилларда Марказий Нефтчилар Касалхонасининг "Урология" бўлимига раҳбарлик қилган.

2019-йилда унинг таклифига биноан "Буйрак Трансплантацияси бўйича Мутахассислар Ассосиасияси" ташкил этилган ва Озарбайжон Республикаси Адлия Вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган. У ушбу ташкилотнинг Бошқарув Кенгаши раиси этиб сайланган. 2019-йилда Озарбайжон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан буйрак трансплантацияси бўйича бош мутахассис этиб тайинланган. 2021-йилдан бошлаб Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг Орган Трансплантацияси бўйича мутахассис-эксперти ҳисобланади.

2018-йилда А. Қараев номидаги Физиология Институтида "Иммунофизиология ва экспериментал трансплантология" лабораторияси ташкил этилган ва Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси президиумининг қарори билан Рашад Шолан ушбу лаборатория мудири этиб тайинланган[9][10].

  • 2023-йил феврал ойидан бошлаб Республика Диагностика Марказидан ўз хоҳиши билан ажралган, айни пайтдан бошлаб Давлат Хавфсизлик Хизмати, Ҳарбий-Тибб Бош Бошқармасининг Ҳарбий Ҳоспиталида унинг ташаббуси билан "Буйрак Касалликлари ва Орган Трансплантацияси" бўлими ташкил этилган ва қисқа вақт ичида тиббиёт фанлари доктори Рашад Шолан томонидан ушбу тиббиёт муассасасида буйрак трансплантацияси амалиётларига старт берилган. Шу билан бирга, Рашад Шолан томонидан ҳоспитал тажрибасига техник жиҳатдан мураккаб, реконструктив, уроонкологик ва педиатрик урологик амалиётлар киритилган[11].
  • 2023-йил 20-октябрда Давлат Хавфсизлик Хизматининг Ҳарбий-Тибб Бош Бошқармасида янги ташкил этилган Илмий-Тажриба Марказига раҳбар этиб тайинланган[12][13].
  • Рашад Шолан 100 дан ортиқ илмий ишнинг муаллифидир. Озарбайжон ва минтақада интерстициал систитнинг диагностикаси, патогенези ва патофизиологияси бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилган биринчи мутахассисдир. Унинг интерстициал систит бўйича экспериментал моделлари ЭССИC 2019 ва СУФУ 2020 каби нуфузли конгрессларда қабул қилинган[14].
  • Рашад Шолан 2022-йил 1-апрелда “Интерстициал систит / оғриқли сийдик пуфаги синдромининг моделлаштирилиши, этиопатогенезида мултифакториал омилларни ўрганиш ва диагностик биомаркерларнинг ролини тадқиқ этиш” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Али Аттестация Комиссиясининг 2022-йил 7-октябрдаги қарори билан Рашад Шоланга “тиббиёт фанлари доктори” (икки мутахассислик бўйича: урология ва патофизиология) илмий даражаси берилган.

Мукофотлари

  • 2016-йилда соғлиқни сақлаш соҳасидаги самарали фаолияти учун Озарбайжон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан "Соғлиқни сақлаш фахрий" ордени билан тақдирланган.
  • 2018-йилда Озарбайжон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан "Фахрий фармон" билан тақдирланган.
  • 2019-йилда Ма’навий Қадриятларни Тарғиб Қилиш Фондининг мукофотига сазовор бўлган.
  • 2023-йил 31-январда Наманган давлат университетининг (Ўзбекистон Республикаси) Катта Илмий Кенгашининг 6-сонли қарори билан "Фахрий Профессор" илмий унвони берилган.
  • 2023-йил 8-июнида Марказий Осиё Тиббиёт Университетининг (Ўзбекистон Республикаси) Катта Илмий Кенгашининг 8-сонли қарори билан "Фахрий Профессор" илмий унвони берилган.

Манбалар

  1. ↑ „Рашада Шолана избрали председателем правления Ассоциации“. 2022-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 31-март.
  2. ↑ „Азəрбайcанлı ҳəкимин элми иşи Тüркийəдə мüкафата лайиқ гöрüлüб - Мüсаҳибə - Фотосессия“. 2022-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 31-март.
  3. ↑ „Азəрбайcанда уникал əмəлийят - ҳемодиализ хəстəсинə бöйрəк кöçüрüлдü.“. www.хезерхебер.аз.
  4. ↑ „Мəркəзи Нефтçилəр Хəстəханасıнıн Урология şöбəсинин даҳа бир уğуру“. Лент.аз.
  5. ↑ „Азəрбайcан уролоқларıнıн даҳа бир уğуру.“. Қафқазинфо.аз.
  6. ↑ „Азəрбайcан Репсубликасı Элмлəр доктору дəрəcəси алмақ üçüн диссертасиянıн əлязмасıнıн Хüласəсинин ҳüқуқларı ҳаққıнда“. Аак.гов.аз.
  7. ↑ „Мüалиcəви Диақностика Мəркəзиндə бöйрəк трансплантасиясıна баşланıлаcақ.“. 1Неwс.аз.
  8. ↑ „İлҳамə Қулиевая қоюлан диақноз АÇИҚЛАНДИ: “... əмəлийятı гüндəмə гəлə билəр”“. Модерн.аз.
  9. ↑ „Рəşад Şолан Сəҳиййə Назирлийинин Бöйрəк трансплантасиясı üзрə Баş мüтəхəссиси тəйин олунуб.“. Телеқраф.аз.
  10. ↑ „Соответствующее всем требованиям ЖCИ США отделение трансплантологии“. Ҳаққин.аз.
  11. ↑ „РМДМ-дə илк бöйрəк трансплантасиясı: донор хəстəнин қардаşı олуб“. Азертаг.аз.
  12. ↑ „Рəşад Şолан вə бир қруп ҳəким öлüмлəриндəн сонра орқанларıнı баğışлаяcақлар“. Халққазети.Аз.
  13. ↑ „ДТХ-нıн Ҳəрби Тибб Баş İдарəсиндə простат хəрçəнгинин эркəн диақнозунун қоюлмасıна имкан верəн ени систем қураşдıрıлıб.“. киднейтрансплант.Аз.
  14. ↑ „Азəрбайcанда уникал cəрраҳи əмəлийят“. Азвисион.аз.