Vatvot
Ватвот[изоҳ 1], Рашидиддин, Рашид (тахаллуслари; асл исми Муҳаммад бин Абдулжалол ал-Умарий; 1087-йил, Балх – 1177 ёки 1183-йил, Хоразм) – шоир, адабиёцҳунос олим.
| Ватвот | |
|---|---|
| Муҳаммад бин Абдулжалол ал-Умарий | |
|
Ватвотнинг „Юз ҳикмат“ асарининг муқаддима саҳифаси | |
| Таваллуди |
тах. 1087-йил Балх |
| Вафоти |
1182/3 (97 ёшда) Хоразм |
| Фуқаролиги | Хоразмшоҳлар давлати |
| Касби | Котиб, шоир, адабиёцҳунос |
Ҳаёти
Балхнинг „Низомия“ мадрасасида таълим олган, фалсафа, адаб ҳақидаги илмларни чуқур ўрганган. Кейинчалик Хоразмга келиб, Хоразмшоҳ Оциз (1127—56) саройида ижод қилган. „Саъд-ал-мулк“ („Мамлакат бахти“) фахрий унвонига сазовор бўлган. Форс ва араб тилларида ёзган. Ғазал, рубоий, қиталарида адолат, одамийлик, инсоний муҳаббатни улуғлаган. Қасидалари хоразмшоҳларга бағишланган. Шеърият назариясига оид „Ҳадоиқ ас-сеҳр фи дақоиқ аш-шеър“ („Шеърий нозикликлардан сеҳр боғлари“) асари 1156-йилгача Хоразмда ёзилган. Унда тажнис, сажъ, зулқофиятайн, мақлуби мустави, савол-жавоб каби шеърий санъатлар ҳақида сўз юритилган. Асар кейинги давр шоир ва адабиёт олимларига қўлланма сифатида хизмат қилган. Адабиёцҳунос Шарафиддин Ромий (ХИВ аср) бу асарга „Ҳадоиқ ал-ҳақойиқ“ („ҳақиқат боғлари“) номли шарҳ ёзган. Шамс Қайс Розий, Атауллоҳ Хусайний шеърий санъатлар ҳақидаги асарларида унга мурожаат қилганлар. Бобур ҳам „Мухтасар“ рисоласида Ватвотни тилга олган[1].
Изоҳлар
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ватвот“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (В-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ёзувчи, шоир ёки драматургга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |