Ганеев Рашид Аширович (1955-йил 18-январда туғилган, Тошкент) — лазер ва оптика соҳасидаги совет, ўзбек физиги.

Таржимаи ҳоли

Р.А.Ганеев 1955-йил 18-январда Тошкент шаҳрида (Ўзбекистон) туғилган. Физика-математика фанлари доктори (1998). Асосий илмий қизиқишлари: лазер нурланишининг юқори уйғунлашувини ҳосил қилиш, турли моддаларнинг ночизиқли оптик хоссалари, когерент қисқа тўлқинли нурланиш манбаларини тадқиқ қилиш ва улардан фойдаланиш, юқори қувватли лазер импулсларининг материяга таъсири. Ион-плазма ва лазер технологиялари институти (Ўзбекистон), Қаттиқ жисмлар физикаси институти (Япония), Стандартлар ва илмий тадқиқотлар институти (Малайзия), Илғор технологиялар маркази (Ҳиндистон), Миллий илмий тадқиқот институти (Канада), Рокасолано кимё ва физика институти (Испания), Империал коллежи (Буюк Британия), Мюнстер университети (Германия) ва Саитама тиббиёт университети (Япония) лари томонидан ўтказилган ночизиқли оптика соҳасида кўплаб тадқиқотларга раҳбарлик қилган. Р.А.Ганеев етакчи илмий журналларда 300 дан ортиқ мақолаларини чоп этган[1]. Р.А.Ганеев Халқаро оптика комиссиясининг Галилео Галилей медали (2002)[2] ва Халқаро Хоразмий мукофоти (2011)[3] билан тақдирланган. 2008-йилда Ривожланаётган Жаҳон Фанлар Академиясига (ТWАС) сайланган[4].

Библиография

Рашид Ганеев 4 та монография муаллифи ҳисобланади:

Манбалар

  1. ↑ Ҳомепаге оф Рашид А. Ганеэв (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-04 санасида архивланган) (ингл.)
  2. ↑ „ИCО Призес анд Аwардс | Интернатионал Cоммиссион фор Оптиcс“. 9-феврал 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-январ 2015-йил.
  3. ↑ ҳттп://www.ирост.орг/киа/cонтент/кҳwаризми-интернатионал-аwард-24тҳ-сессион-2011[сайт ишламайди]
  4. ↑ „ТWАС Диреcторй | ТWАС“. 15-январ 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-январ 2015-йил.