Rashidxon
Рашидхон, Абдурашидхон (1509/10, Андижон — 1563, Хўтан) -Мўғулистон хони (1533—63). Султон Саъидхоннннг ўғли. Р. жасур саркарда, уста мерган, сайёҳ, турк ва форс тилларида Рашидий тахаллуси билан ижод қилган шоир ҳамда турли мусиқа асбобларини чала билган созанда ва бастакор бўлган. Мирзо Ҳайдар ўзининг машҳур "Тарихи Рашидий" асарининг номини Р. исмига қўйганлигини таъкидлайди. Р. отаси даврида (1521—22) Еттисув ва Оқсув волийси ҳамда отаси уруш сафарида бўлганида хон ноиби вазифасини бажарган. Ўз ҳукмронлиги даврида муваффақиятли ички ва ташқи сиёсат олиб борган. Хонликка бўйсунишдан бош тортган, хавф туғдирган қўшни хонлик ва қабилауруғ (қозоқ, қирғиз, қалмоқ, мўғул)ларга қарши юришлар (1537—38, 1544—45) олиб борган, чегараларни мустаҳкамлаган. Илммаърифат, адабиёцанъат ва унинг мухлисларининг ҳомийси бўлган. Мадраса, мактаб, масжид, хонақоҳ, ҳаммомлар қурдирган. Ислом дини ва тасаввуфнинг ривожига кенг йўл очиб берган. Нақшбандия тариқатининг йирик вакили Хожа Муҳаммад Шариф Р.нинг пири, устози эди. Р. даврида Ёркенд шаҳрида "Яшил Мадраса", 360 ҳужрали 2 қаватли ҳаммом, Рашидия мадрасаси қурилган. Мадрасада мусиқа ва хаттотликка алоҳида эътибор берилган. Туркий халқларнинг маданий мероси бўлган 12 мақом хоннинг рафиқаси Омоннисохоним томонидан тартибга солинган. Навоийнинг ўлмас асарлари мазкур мусиқа хазинасидан ўрин олган. Хоннинг ўзи 12 мақомнинг 24 шўъбасини яхши билган. Р. "Девони Рашидий", "Ғазалиёти Рашидий" ва "Салотиннома" каби асарлар муаллифи. Бироқ улар бизгача етиб келмаган, фақат туркий ва форсий ғазал ва улардан намуналар қўлёзма китобларда тилга олиниб, қўшикларда айтилиб келинмокда.
Омонбек Жалилов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |