Расин Жан (1639.21.12, ФертеМилон — 1699.21.4, Париж) — франсуз драматурги, классицизмнинг йирик вакили. Р. асосан, маиший мавзуда психологик трагедиялар яратган, асосий персон ажл ари қирол, герсог, граф ва гўзал хонимлар бўлишига қарамай, бу асарларда ХВИИ асрдаги сиёсийғоявий қарашлар ифодаланган.

Расин Жан

Р. „Буюк Искандар“ (1665), „Ахдромаха“ (1667), „Британник“ (1669), „Береника“ (1670), „Боязид“ (1672), „Ифигения Авлидада“ (1674), „Федра“ (1677), „Гофолия“ (1691) ва бошқа трагедиялар ёзган. „Андромаха“ билан франсуз театри тарихида янги саҳифа очилган. Трагедиянинг мазмуни юнон мифларидан олинган бўлиб, Р. антик мазмунга янгича маъно берган. Ишқий ҳаяжонлар заминида ахлоқий муаммони илгари сурган. Марказий фигура Андромаха Р.нинг гуманистик илғор ғояларини ташувчи, золимликни фош этувчи образ сифатида гавдаланган. Унга золим Пирр қарамақарши қўйилган. „Гафолия“ асарида халқнинг золимларга қарши қўзғолони воқеаси ёритилган. Р. ижодининг сўнгги даврида „Диний қўшиқлар“ шеърий тўплами (1694) ва „ПорРоялнинг қисқа тарихи“ асарларини ёзган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил