Раста — шаҳар бозорларида ва қишлокларда кўчанинг четига қурилган савдо дўконлари қатори. Товар ишлаб чиқариш; ривожланиши билан товарларнинг турига қараб сотувчилар алоҳида Р.ларга жойлашганлар. Р.лар ҳам мол турларига мувофиқ поябзал Р.си, шойи Р.си, газлама Р.си, мева Р.си ва бошқа номлар билан ҳам аталган. Р. деҳқон бозорларида, ярмаркаларда ҳозир ҳам мавжуд.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил