Википедияда исми Расул ва фамилияси Балтаев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.


Расул Балтаевич Балтаев (туғилганидаги исми-шарифи Саидрасул Болтахўжа ўғли, 1917—1959) — Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, тиббиёт хизмати маёри, 3-Украина фронти (Днепрни ишғол этишда қатнашган) 57-армиянинг 113-ўқчи дивизияси 201-алоҳида тиббий-санитария баталони командири.

Расул Болтаев

Ўзбекистон ССР соғлиқни сақлаш ташкилотчиси (Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгаши соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи), Ўзбекистон ССР Соғлиқни сақлаш вазирлиги 4-бош бошқармаси асосчиси ва биринчи раҳбари (кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария бирлашмаси бўлади)[1], Ўзбекистон ССР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1-сонли ва 2-сонли марказий касалхоналари (вақт ўтгач, мустақил касалхоналарга айлантирилган) биринчи бош шифокори[2][3] .

Биографияси

Р.Б.Болтаев 1917-йилда Ўзбекистон ССРнинг Тошкент вилоятида (ҳозирги Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳудуди) туғилади. У оилада 5 фарзанднинг энг кенжаси эди.  

У 1940-йилда Тошкент тиббиёт институтининг даволаш факултетини тамомлаб, тери-таносиллар касаллиги бўйича шифокор бўлиб ишлайди.

Уруш йиллари

1941-йил 16-июл Р.Болтаев Ўзбекистон ССР Октябр ТҲК (туман ҳарбий комисариати) томонидан Совет Армияси сафига чақирилади. Уруш бошланганидан сўнг дарҳол 113-ўқчилар дивизиясининг 1292-сонли отишма полкининг катта ҳарбий шифокори сифатида армияга жўнатилади. Армияда у полкнинг катта шифокори, 201-алоҳида тиббий-санитария баталонининг командири бўлади. Ғарбий фронтда, Жануби-ғарбий фронтда, Чўл фронтида (кейинроқ 2-Украина фронти), 3-Украина фронтида думанга қарши ҳам жанг қилади.

Расул Болтаевнинг биринчи мукофоти "Ҳарбий хизматлари учун" медали эди[4] . Мукофот варақасига[5] ёзилишича, медал “200 дан ортиқ ярадорларни жанг майдонидан олиб чиқишни ташкил этгани учун” берилган. Барча ярадорлар озиқ-овқат билан та’минланган, малакали тиббий ёрдам кўрсатилади (қўл-оёқ синганини транспорт иммобилизасияси, қон ва плазма қуйиш, антисептик боғлаш, шок ҳолатидан чиқариш ва ҳоказо)” . 1944-йилда тиббиёт хизмати капитани Расул Болтаев “ 201-тиббиёт баталони ишини яхши ташкил этгани учун” ИИ даражали “Ватан уруши” ордени[4][6] билан тақдирланган. Россия Федерасияси Мудофаа вазирлиги марказий архиви қайдномаларида, тўрт кунлик жанглар давомида тиббий баталон 1500 га яқин ярадорни қабул қилган, уларнинг 50% дан ортиғи фаол жарроҳлик даволашидан ўтади. Тиббий баталон командири Расул Болтаев томонидан ташкил этилган ярадорларни ўз вақтида эвакуасия қилиш ва малакали жарроҳлик ёрдамини тезкорлик билан кўрсатиш туфайли келган ярадорларнинг тиббий баталонда ўлим даражаси мисли кўрилмаган даражада паст, я’ни 0,9 фоизни ташкил этади . 1944-йилда тиббиёт хизмати капитани Р.Болтаев “201-тиббиёт баталонига а’ло раҳбарлик қилгани, жанговар постидаги фидокорона ва ҳалол меҳнати учун” Қизил Юлдуз ордени[4][7] билан тақдирланади. Расул Болтаев эгаллаб турган лавозимига қарамай, жанговар шароитларда ёрдам кўрсатишда бевосита иштирок этиш учун фронтга жўнайди .

СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1945-йил 9-майдаги Фармони билан Р.Б.Балтаев “1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун” медали билан ақдирланади»[4] .

СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1945-йил 9 июндаги Фармони билан Р.Б.Болтаев "Будапештни ишғол этилгани учун" медали билан тақдирланади[4] .

Расул Болтаев Австриядаги урушни 3-Украина фронти таркибида тиббий хизмат маёри унвони билан, 57-армиянинг 113-ўқ дивизиясининг 201-алоҳида тиббий-санитария баталони командири сифатида ниҳоялайди[4][8] .

Урушдан кейинги йиллар

« Правда Востока » газетасининг 1959-йил 3-декабрдаги 283 (10953)[9] сонида ёзилишича, Совет Армияси сафидан демобилизация қилингандан кейин Р.Б.Болтаев Ўзбекистон дерматовенерология илмий-тадқиқот институти илмий ходими, Тошкент шаҳар Фрунзе тумани соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи бўлиб фаолият юритади. 1950-йилда Қарши шаҳрига Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига ишга юборилиб, урушдан кейинги оғир йилларда ўзининг ташкилотчилик қобилиятини яққол намоён этади, вилоят аҳолиси саломатлигини мустаҳкамлаш борасида Қашқадарё вилояти, турли касалликларга (трахома, сил, тери-таносил, руҳий касалликлар ва бошқалар) қарши курашиш, кадрлар билан ишлашлар бўйича кенг қамровли ишларни амалга оширади.

“1952-йилгача Қашқадарё вилоятида трахоматоз хизмати мавжуд эмас эди. Жорий йилнинг сентябр ойида Қарши шаҳрида 50 ўринга мўлжалланган биринчи трахоматоз диспансер очилиб, 2 йилдан сўнг вилоят трахоматоз диспансерига айлантирилади. Орадан бир йил ўтиб, Қарши шаҳрида бир қанча трахоматоз марказлар очилади. Трахома касаллигига қарши тезкор чора-тадбирлар ижобий натижа беради. Шунингдек, урушдан кейинги дастлабки йилларда Қарши шаҳрида суяк-силига қарши санаторий очилади. Шаҳрисабзда эса биринчи сил касалликлари диспансери фаолиятини бошлайди. 1950-йилларда силга қарши муассасалар тармоғи сезиларли даражада кенгайди. 1954-йилга келиб, Қашқадарё вилоятида 19 нафар фтизиатр ва 4 нафар рентгенологлар иш олиб боради, диспансерларда 340 доимий ва 500 та вақтинчалик ўринлар мавжуд эди. Янги туғилган чақалоқларни оммавий эмлаш ва катта ёшдаги болаларни қайта эмлаш бошланади”[10] .

1954-йилда Р.Болтаев Ўзбекистон ССР Вазирлар Совети соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланади).

1955-йилда Кремл тиббиёт-санитария бошқармаси СССР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги 4-Бош бошқармага айлантирилгандан сўнг (1953-йил 24-апрел) Ўзбекистон ССР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 4-бош бошқармаси ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Балтаев Ўзбекистон ССР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 4-бош бошқармасининг биринчи бошлиғи этиб тайинланади. 4-Бош бошқарманинг ташкилий тузилмасини ўрганиш ва тажриба орттириш учун у Москва ва Киевга юборилади. Р.Болтаев Тошкентга қайтиши билан Ўзбекистон ССР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 4-Бош бошқармаси тузилмаси ишлаб чиқилади.  

4-Бош бошқарманинг биринчи бошлиғи ўзлаштириши керак бўлган янги иш Ўзбекистон ССР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1-сонли марказий шифохонаси (ССБ 1-сонли марказий клиник шифохонасини янги капитал биносини қуриш эди) пухта ва қисқа вақт ичида қуриб битказилади. 1958-йилда Р.Б.Болтаев ташаббуси билан 1-сонли марказий шифохона ҳудудидан беморларни даволашда фойдаланиладиган минерал сув олиш учун артезиан қудуғи ўзлаштирилади. 1-сонли марказий шифохона эҳтиёжлари учун 1956—1959-йиллар давомида энг замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва ўша пайтда тиббий ускуналар сотиб олинган.  

Соғлиқни сақлаш бўйича амалга оширган меҳнатлари учун 1958-йилда Болтаев "Соғлиқни сақлаш а’лочиси" кўкрак нишони билан тақдирланади.  

Расул Болтаев асосий э’тиборни кадрларни танлаш ва жойлаштиришга қаратади, иқтидорли ёшларни ҳам, Ўзбекистон ССРнинг таниқли тиббиёт олимларини ҳам 4-Бош бошқармага маслаҳатчи сифатида ишга таклиф қилади. 1956—1959-йилларда беморларни ўз касбининг етакчи профессорлари Б.И.Берлинер,  С.А.Максумов, Л.Д.Василенко, З.И.Умидов, П.И.Федоров, А. А.Аковбян, О.Н.Павлов, А. А.Коган ва бошқалар тиббий кўрикдан ўтказишади.  

Ўзбекистон ССР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1-сонли марказий касалхонасида Ўзбекистон ССРнинг барча раҳбарлари даволаниб, зарур ҳолларда бошқа мамлакатлар ҳукумат делегасиялари а’золари ҳам кўрикдан ўтказилиб, даволанган. Америкалик афсонавий қўшиқчи ва актёр Пол Робсон ҳам 50-йилларда ушбу шифохонага ташриф буюриб, даволанади.

Худди шу даврда Р.Б.Болтаев “Фарғона ипак-ўраш комбинати ишчилари саломатлигига чанг омилининг та’сири” мавзусида диссертасия ёзади, аммо вафоти туфайли бу ишини якунига етказа олмайди.  

Таниқли шифокор Болтаев 1959-йил 2-декабрда қисқа вақт ичида, аммо оғир хасталикдан вафот этади.

Манбалар

  1. ↑ „Медико-Санитарное объединение при Министерстве Здравоохранения РУз“. 2015-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 17-ноябр.
  2. ↑ „Центральная клиническая больница №1 МСО“. 2016-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-июн.
  3. ↑ „Центральная клиническая больница №2 МСО“. 2016-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-июн.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 4,5 Архивная справка № 11/47812 от 11 февраля 2015 года / Федеральное Государственное Казенное учреждение «Центральный Архив Министерства обороны Российской Федерации» — Подольск, Московская область
  5. ↑ Фронтовой Приказ № 700 от 30.10.1942 г., издан ВС ЗЗ Армии Западного фронта
  6. ↑ Фронтовой приказ № 180/н от 30.11.1944 г., издан ВС 57/А
  7. ↑ Фронтовой Приказ № 15/н от 10.02.1944 г., издан ВС 57 А/
  8. ↑ „Перечень наград согласно данным электронного банка документов «Подвиг Народа (электронный архив)»“. 2012-йил 13-мартда асл нусхадан архивланган.
  9. ↑ „Узбекский научно-исследовательский кожно-венерологический институт“. 2018-йил 27-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-май.
  10. ↑ «Здравоохранение Кашкадарьинской области за 50 лет» / Вафакулов Б. В. — Ташкент: Медицина, 1975.

Ҳаволар

  1. " Правда Востока " газетаси Но 283 (10953) 3 декабр 1959-йил Муҳаррир С. С. Черник. 4 саҳифа “Р. Б. Балтаэв.
  2. " Халқ жасорати" электрон ҳужжатлар банки (электрон архив)
  3. 2015-йил 11 февралдаги 11/47812-сонли архив гувоҳномаси / "Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг марказий архиви" Федерал давлат ғазначилик муассасаси - Подолск, Москва вилояти.