Рауф Парфи (асли исми: Турсунали Парфиев; 1943-йил 27-сентябр, Шўралисой қишлоғи, Янгийўл тумани — 28-март 2005-йил, Тошкент) Ўзбекистон халқ шоири, “Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳиби[1].

Рауф Парфи
Файл:Рауф парфи150.жпг
Асл исми Турсунали Парфиев
Таваллуди 27-сентябр 1943-йил
Вафоти 28-март 2005-йил(2005-03-28)
(61 ёшда)
Тошкент, Ўзбекистон
Тахаллуси Ўзтурк
Касби шоир, таржимон
Ҳайкалтарош Азамат Ҳотамов томонидан ишланган Рауф Парфи бюсти. Ўзбекистон Давлат Санъат музейи, 2023-йил 27-март.

Отаси Парфи Муҳаммадамин саводли бўлиб, Фарғона вилоятининг Водил қишлоғидан шўролар қувғини туфайли Шўралисойга келиб қолган. Онаси — Сакинахоним Исабек қизи ҳам асли Фарғонадан эди. Рауф 1958-йилда 8-синфни тугатгач, ўқишни Янгийўл шаҳридаги кечки мактабда давом эттиради ва меҳнат фаолиятини бошлайди. Шоир 1960-1965-йилларда Тошкент давлат университетининг филология факултетини тугатган. Турли йилларда Кинематография давлат қўмитаси, „Ойдин“ газетаси, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат ҳамда „Ёзувчи“ нашриётларида муҳаррир бўлиб ишлаган[2].

Рауф Парфи ҳаёти давомида сиёсий мухолифлиги учун мустақил Ўзбекистон ҳукумати томонидан хушланмаган. Шунинг учун ҳам, ўлимидан сўнг 2013-йилда Рауф Парфи туғилганига 70 йил тўлиши муносабати билан[3], 2018-йилда эса 75 йил тўлиши муносабати билан Тошкентда ўтказиш режаланган тадбирларнинг барчаси Ўзбекистон расмийлари босими остида тўхтатилган[4].

Асарлари

Биринчи шеъри 1957-йилда эълон қилинган.

  • „Карвон йўли“ (1968);
  • „Акс-садо“ (1970);
  • „Тасвир“ (1973);
  • „Хотирот“ (1974);
  • „Кўзлар“ (1976);
  • „Қайтиш“ (1981);
  • „Сабр дарахти“ (1986);
  • „Сукунат“ (1991);
  • „Тавба“ (2001) шеърий тўпламлари бор.

× "Адашган руҳ" достони муаллифи

Рауф Парфи лирик қаҳрамон руҳий оламининг нозик эврилишларини маҳорат билан тасвир этувчи шеърлари билан танилган. Шоир сўзнинг ранг ва оҳангларидан, шеърий тасвир воситаларидан ўзига хос услубда фойдаланади. Шеърлари бир неча хорижий тилларга таржима қилинган[5].

Рауф Парфи Байроннинг „Манфред“, Нозим Ҳикматнинг „Инсон манзаралари“, Карло Каладзент „Денгиз хаёли“ ва бошқа жаҳон шеърияти классикларининг шеърларини ўзбек тилига таржима қилган[6].

Вафоти

Рауф Парфи қабри, Тошкент, Минор қабристони

Рауф Парфи 2005-йил 28-мартда Тошкент шаҳрида 61 ёшида вафот этади.

Манбалар

Ҳаволалар