Raxit
Рахит (юнонча: ῥαχίτης – умуртқа), ширзада – ёш болаларда учрайдиган касаллик.
| Рахит | |
|---|---|
![]() | |
| Мутахассислик | Педиатрия |
| Асоратлари | Суяк синиши, спазм, олигофрения |
| Аломатлар | Уйқу бузилиши, пешонанинг катталашиши |
| Даволаш | Витамин Д ва калсий |
Келиб чиқиши
Организмда Д витамини етишмаслиги туфайли фосфор-калсий алмашинувининг бузилиши натижасида келиб чиқади. Рахитга кўпинча боланинг чала туғилиши, қуввацизлиги, сунъий овқатлантириш сабаб бўлади. Бола яхши парвариш қилинмаса, очиқ ҳаво ва қуёш нуридан баҳраманд бўлмаса, нотўғри овқатлантирилса, унинг организмига Д витамини етарли миқдорда кирмайди ёки ултрабинафша нурлар етишмаслигидан терисида Д витамини ҳосил бўлиши бузилиб, рахит касаллиги кучаяди. Бундан ташқари, боланинг тез-тез касалланиши, онанинг ҳомиладорлик вақтида овқат рационининг бузилганлиги ҳам рахит касаллигига сабаб бўлади. Рахит касаллиги моддалар алмашинувининг бузилишига ҳамда турли аъзо ва системалар ишининг издан чиқишига олиб келади. Бу касалликда фосфор ва калсий каби минерал тузлар алмашинуви айниқса кучли бузилади. Ичакда калсийнинг сўрилиши ва суякларга ўтириши ўзгаради, бу – суякнинг ингичкалашиб, тўқималарининг юмшашига, нерв системаси ва ички аъзолар ишининг бузилишига сабаб бўлади.
Касалликнинг дастлабки даврида беморнинг нерв системасида ўзгаришлар рўй беради: бола қўрқоқ, тажанг, инжиқ ёки шалвиллаган бўлиб қолади; кўп терлайди, эмаётганида юзи, ётганида энсаси терга ботади. Болани қичима безовта қилганлиги учун у бошини ёстиққа ишқайверганидан орқа сочи тўкилиб кетади. Касаллик кучайганда мускуллар заифлашади, буришади; касал бола соғлом болага нисбатан кеч юради, қорни шишади, ичи кўпинча қотади ёки суради, кейинчалик суяк системаси ўзгаради: елка суяги яссиланади, боши катталашади, пешона ва калланинг тепа суяги бўртиб чиқади, пешона дўнг бўлиб қолади, калла тепа суяги ва энса соҳасидаги суякнинг юмшаши кузатилади. Бошнинг катта лиқилдоғи ўз вақтида суякланмайди. Кўпинча тўш ёнидаги қовурға суяклари қалинлашади. Бола юра бошлаганида оёқлари Х шаклида ёки О шаклида қийшаяди. Кўкрак қафасининг шакли ҳам ўзгаради: ё олдинга бўртиб чиқади ёки ичига кириб кетади. Рахитга учраган болалар турли юқумли касалликларга (айниқса, зотилжамга) мойил бўлади.
Олдини олиш

Рахит касаллигининг олдини олиш туғруққача бўлган даврда бошланади. Ҳомиладор аёл мумкин қадар тоза ҳавода кўпроқ бўлиши, режимга қатъий риоя қилиши, тўғри овқатланиши керак. Бола туғилганидан кейин уни парвариш қилишнинг барча қоидаларига риоя қилиш ва иложи борича кўкрак сути билан боқиш лозим. Рахитни даволашда шифокорнинг кўрсатмасига мувофиқ, Д витамини бошқа дорилар билан биргаликда берилади. Зарур бўлган ҳолларда шифокорнинг тавсиясига мувофиқ даво гимнастикаси, массаж, кварс лампаси билан нурлантириш ўтказилади[1].
Манбалар
Ҳаволалар
Викиомборда „Риcкец“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
