Rayhon Saparova
Райҳон Сапарова (1948.15.7, Нукус) — актриса, хонанда. Ўзбекистон халқ артисти (1998). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1971). 1971—86 йиллар Қорақалпоқ давлат мусиқали драма ва комедия театрида, 1986-йилдан Қорақалпоғистон ёш томошабинлар театрида актриса (1986—2000-йиллар бадиий раҳбар). Асосий роллари: Турдигул („Жумагул“), Хоиша („Суймаганга суйканма“), Ҳурлиқо („Ошиқ Ғариб“), ФатмаИсмоил („Абу Райҳон Беруний“), Зумрад („Уз аризасига кўра“), Клементино („Оти ўчсин“), Баҳор („Юрак ўти сўнмасин“), Ойша („Келин“), Гулзийра („Оналар“), Зубаржат („Ой тутилган тунда“).[1]
| Райҳон Сапарова |
|---|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |