Raylan Givens
Райлан Гивенс (талаффузи: Рейлан Гивенс) — америкалик ёзувчи ва ссенарийнавис Элморе Леонард томонидан яратилган хаёлий қаҳрамон. Гивенс классик Ғарб қонунчисига хос кўплаб хусусиятларга эга замонавий АҚШ маршалидир. Райлан Гивенс Леонарднинг „Пронто“ (1993) ва „Қонун номи билан“ (1995) романларидаги кичик қаҳрамон, шунингдек, „Ўрадаги олов“ (2001) қиссасидаги бош қаҳрамон[1] сифатида келади. „Ўрадаги олов“ Гивенс ҳам марказий қаҳрамон бўлган Жустифиэд телесериали учун асос бўлиб хизмат қилди. Сериал муваффақияти Леонардни 2012-йилда нашр этилган „Райлан“ романини ёзишга ундади[1].
„Пронто“ романида Гивенс қирқ ёшлардаги, озғин ва хушбичим бўлиб, доимо ковбой шляпасини кийиб юради. Романда Райланнинг оқ шляпаси Ли Харви Освалдга суиқасд пайтида унга ҳамроҳлик қилган Даллас полицияси ходимлари кийган Стецоннинг шляпаларига ўхшайди[1]. Гивенс Кентукки штатидаги кичик кончилар шаҳарчаси Харланда туғилган. У ажойиб мерган, илгари Глинкодаги федерал агентлар мактабида ўқ отиш бўйича инструктор бўлган. Райлан можароларни тинч йўл билан ҳал қилишга уринса-да, керак бўлса ўқ узишдан ҳам чекинмайди. Ажойиб сезги туфайли кўпинча рақибларининг ниятини олдиндан сезади ва биринчи бўлиб ўқ узади. Маршал Гивенс одобли, аёлларга ҳурмат билан муносабатда бўлиб, суҳбатда маълум бир вазминлик кўрсатади[2].
1997-йилда „Пронто“ романининг телевизион шаклида Маршал Гивенс ролини Жеймс Легрос ижро этган. Жустифиэд сериалидаги Райлан роли актёр Тимоти Олифантга 2011-йилги[3] „Эмми“ мукофотини тақдим этди. Элмор Леонард Олифантни қаҳрамон яратувчиси мўлжаллаб турганидек ўз ролини ўйнаган актёрлардан бири деб атади. Гивенс образидаги Олифант ҳам „Райлан“ романининг муқовасида пайдо бўлган. 2011-йилда ГҚ журнали Райлан Гивенсни телевизордаги энг замонавий персонаж деб атади[4].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Кристопҳер Жансма. „Элморе Леонард рипс офф “Жустифиэд”!“ (эн). Салон (2013-йил 8-январ). 2013-йил 23-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 25-феврал.
- ↑ Олен Стеинҳауэр. „Баcк он тҳе Cасе“ (эн). Неw Ёрк Тимес (2012-йил 2-феврал). 2013-йил 23-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 25-феврал.
- ↑ „Жустифиэд“ (эн). Эммйс. 2013-йил 23-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 25-феврал.
- ↑ Сеан Феннессей анд Андреw Ричдале. „Тҳе 25 Мост Стйлиш Мен он ТВ“ (эн). ГҚ (2011-йил 17-сентябр). 2013-йил 23-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 25-феврал.