Раймон Копа (франсузча: Раймонд Копа, туғилганда Копашевский (полякча: Копасзеwски), 13-октабр 1931-йил, Не-ле-Мин (Па-да-Кале), Франсия) — келиб чиқиши поляк бўлган франсиялик футболчи. Ҳужумчи. 50-60-йилларда Европанинг энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланади.
Ўйнаган клублари: „Анжерс“ (1949-1951), „Стад де Реймс“ (1951-1956; 1959-1967), „Реал Мадрид“ (1956—1959).

Раймонд Копа
Раймонд 1963-йилда
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Раймонд "Копа" Копасзеwски[1]
Таваллуд санаси 1931-йил 13-октябр (1931-10-13) (95 ёш)
Таваллуд жойи Нœух-лес-Минес, Франсия
Вафот санаси 3-март 2017-йил(2017-03-03)
(85 ёшда)[1]
Вафот жойи Анже, Франсия[1]
Бўйи 1.68 м (5 фт 6 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Лақаби Футбол Наполеони
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1949–1951 Ангерс СCО 60 (15)
1951–1956 Реимс 158 (48)
1956–1959 Реал Мадрид 79 (24)
1959–1967 Реимс 244 (36)
Миллий терма жамоа
1952–1962 Франсия 45 (18)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Франсия терма жамоаси сафида 1952-1962 йилларда 45 та ўйин ўтказган.

Биографияси

Франсияда Полшадан келган эмигрант кончилар оиласида таваллуд топган. Ўз фаолиятини ўнг қанот ҳужумчиси сифатида бошлади ва кейин марказий ҳужумчи сифатида ўйнай бошлади. 1958-йилдаги жаҳон чемпионатининг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлди, чемпионат натижасига кўра, Франсия бронза медали соҳиби бўлди. Шу сабабдан ҳам 1958-йили „Олтин тўп“ совринига эга бўлди. Афсуски, оёғининг синиши ва уни даволаш учун ўтказилган операциялар натижасида 1967-йилда ўз фаолиятини тугатишга мажбур бўлди[2].

Эришган натижалари

Европа чемпионлари кубоги финалчиси: 1956
Лотин кубоги финалчиси: 1955
  • Жаҳон чемпионати бронза медал соҳиби: 1958


  • „Олтин тўп“ соҳиби: 1958
  • „Кумуш тўп“ соҳиби: 1959
  • „Бронза тўп“ соҳиби: 1956, 1957
  • 1970-йил 30-ноябрда Фаҳрий легион ордени билан мукофотланган. (бу орден билан мукофотланган биринчи футболчи)
  • ФИФА 100 рўйхатига киритилган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Раймонд Копа“ (фр). Қаралди: 2019-йил 5-июн.
  2. ↑ 1. Раймон Копа Футбол: полная иллюстрированная энсиклопедия мирового футбола под. ред. С. Н. Шмитко, М, Росмен-Издат, 2000, с. 144

Ҳаволалар