Раёнлаштириш — география тизимидаги фанларда қўлланиладиган илмий тадқиқ қилиш методи. Р. географик қобиқ ёки унинг айрим қисмларининг ҳудудий табақаланишини, табиат ва жамият ўртасидаги таъсирнинг табиий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларини аниқлаб беради. Р.нинг иқтисодий, иқтисодий-географик, табиий географик ҳамда хусусий табиий географик (геоморфологик, иқлимий, гидрологик, геоботаник, зоогеографик ва б.) каби турлари мавжуд. Р. масштабига кўра, майда, ўрта ва йирик масштабли, қўйилган вазифага боғлиқ равишда умумилмий ёки амалий бўлиши мумкин.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил