Razdan
Раздан, Занга — Арманистондаги дарё. Кура ҳавзасидаги Аракс дарёсининг чап ирмоғи. Узунлиги 146 км. Ҳавзасининг майдони 2560 км² (Севан кўли ҳавзаси билан бирга 7310 км²). Севан кулидан оқиб чиқади. Юқори қисмида тоғ водийсидан, қуйи қисмида Арарат текислигидан оқади. Ўртача сув сарфи бошланишида 2 м³/сек., қуйилиш жойида 17,9 м³/сек. Суви суғоришда фойдаланилади. Дарёнинг умумий нишаби 1097 м (1,8 м/км). Разданда 6 та ГЕС каскади қурилгач, сув сарфи Севан кўли суви ҳисобига 44,5 м³/сек. гача ортди. Лекин кўл суви сатҳини сақлаб қолиш мақсадида сув сарфи кескин камайтирилди. Дарё соҳилида Ереван, Севан, Раздан, Чаренсаван, Арзни шаҳарлари жойлашган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |