Рдестлар (Потамогетон) — рдестдошлар оиласига мансуб ўцимон ўсимликлар туркуми. Сув остида ёки сув бетида ўсадиган ўсимликлар. Иккала ярим шарнинг иссиқ ва мўътадил худудларидаги чучук сув ҳавзаларида усадиган 100 га яқин тури бор. Р. сув ҳавзаларида қалин ўсиб, сув "гуллаши"га сабаб бўлади. Сув остидаги қисмлари орасида балиқларга овқат бўладиган майда жонивор ва личинкалар яшайди. Р.нинг баъзи турларини сув паррандалари (Мас, ўрдаклар) яхши ейди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил